UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03Моуринью "Челси" юлдузини "Фенербахче"да кўрмоқчи  0 17:39ЖЧ-2014 қаҳрамони Португалия чемпионатига ўтди  0 17:10"Винисиуснинг ёнида Мбаппенинг техник имкониятлари чеклангани сезилиб қолмоқда"  3 16:39Айвен Тоуни "Ал Аҳли"да "Брентфорд"дагидан 10 баробар кўпроқ маош олади  2 16:11Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда Малайзияни мағлуб этди  6 15:54Тожикистон "Мердека кубоги"да Ливанга ютқазиб қўйди  11 15:12"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?"  3 14:18Винисиус: "Вазият ўзгармаса, ЖЧ-2030ни Испаниядан олиб қўйиш керак"  18 13:45Сречко Катанец: "Бу ерда ким хўжайин эканлигини эртага кўрсатишимиз керак" (тўлиқ)  23 13:17Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Васл" учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради  7 12:30КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"  17 12:16Сречко Катанец: "КХДР билан фарқимиз биз ҳеч қандай ўртоқлик учрашувларисиз тайёрландик"  17 11:39"Реал" кейинги ёзда "Манчестер Сити" етакчисини сотиб олиш учун барча имкониятни ишга солади  8 10:42"Ливерпул"га қарши учрашувдаги хатолардан сўнг МЮ Каземирони бошқа клубга таклиф қилди  15 10:15Николай Ширшов хотира кубоги. Бугун турнир ғолиблари аниқланади   5

Олег Тюлькин: "Динамо" 6та вазиятдан фойдалана олмади, "Локо" эса иккита вазиятдан фойдаланди" Янгиликлар

Олег Тюлькин: "Динамо" 6та вазиятдан фойдалана олмади, "Локо" эса иккита вазиятдан фойдаланди"

«Локомотив» - «Динамо» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Очиғи, бугун нима бўлганлигини йигитлар ҳам тушунмай қолишди. Амалдаги чемпион саналмиш «Локомотив» билан ўйин қийин ўтишини билардик, шунга қарамай, фақат ғалабани кўзлагандик. Учрашувдаги натижа ўйинга мос бўлмади. Дастлабки 15 дақиқанинг ўзида учта яққол голли вазиятдан фойдалана билмадик. Умуман олганда, «Динамо» 6 та яққол голли вазиятдан фойдалана олмади, «Локомотив» эса иккита голли вазият яратиб, иккита гол урди. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ҳаракат қилди. Фаолиятимда бунақа омадсизликни кўрмагандим. Биргина Абдумалик Абдуллаевнинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, аммо бугун на Абдумаликнинг, на «Динамо»нинг куни эмас экан. Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Акс ҳолда бугун камида учта гол уришимиз керак эди. Мағлубиятга қарамай, футболчиларимиз ўйинидан қониқдик. Йигитлар майдонда борларини беришди. Қолаверса, Самарқанддан келган мухлисларимиз ҳам бизни тинмай қўллаб-қувватлашди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинида «Машъал»га қарши тўп сурамиз. Энди ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз шарт.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика