

Италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро тез орада Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланиши кутилмоқда.
52 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Хорватиянинг "Динамо Загреб" клуби ҳисобланиб, у ерда ярим йил фаолият олиб борди.
Маълумотларга кўра, Каннаваронинг "Динамо Загреб"даги йиллик маоши 1,5 млн евро, мураббийлар штаби эса йилига қўшимча 500 минг евро маош олган.
"Олтин тўп" соҳиби "Гуанчжоу Эвергранд" клубини бошқарган вақтида йилига 12 млн евро ишлаб олган бўлиб, ўша пайтда Хитой Суперлигасидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланган.



