

Суперлига. 17-тур
“Насаф” — “Пахтакор” 0:1
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ëрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР ҳаками: Андрей Цапенко
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
Гол: 0:1 – 15, Алибек Давронов (автогол)
"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Акромжон Комилов, 2. Алибек Давронов, 92. Умарбек Эшмуродов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Муродбек Раҳматов, 6. Сардорбек Баҳромов, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 14. Шароф Муҳиддинов, 7. Аденис Шала, 10. Бобур Абдухолиқов
Захира: 16. Самандар Муродбоев, 77. Паата Гудушаури, 70. Аббос Ғуломов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 22. Диёр Абдуназаров, 18. Бекжон Раҳматов, 27. Яшнар Бердираҳмонов, 23. Дилшод Муртазоев, 20. Юсуф Отубанжо
"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Шерзод Насруллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Заид Таҳсин, 10. Акмал Мозговой, 17. Достонбек Ҳамдамов, 23. Абдурауф Бўриев, 50. Фламарион Жовино, 27. Сардор Собирхўжаев, 21. Башар Ресан, 90. Стефен Чинеду
Захира: 12. Владимир Назаров, 77. Ойбек Бозоров, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Куванишбек Сайдалиев, 29. Айман Ҳусайн, 5. Мортеза Поуралиганжи, 62. Дилшодбек Шарофиддинов, 15. Ҳожимат Эркинов, 9. Иброҳим Ибрагимов
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (30), Достонбек Ҳамдамов (45+5)
45+6-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди! Ҳакамнинг ҳуштаги жаранглади ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Дастлабки 45 дақиқаликдан сўнг ҳисоб – 0:1, "Пахтакор" фойдасига.
🟨 45+5-дақиқа. Рақибнинг жарима зарбасини амалга оширишига халақит бергани учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
45-дақиқа. Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45-дақиқа. Белгиланган жарима зарбасини Зафармурод Абдураҳматов ижро этди, бироқ унинг тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
44-дақиқа. Жарима майдончаси яқинида Бобур Абдухолиқов Акмал Мозговой томонидан қоида бузилган ҳолда йиқитилди. Бош ҳакам "Насаф" фойдасига жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгилади.
🔥 37-дақиқа. Хавфли вазият! Аденис Шала дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олиб кучли зарба йўллади. "Пахтакор" посбони Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб, катта қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.
🔥 34-дақиқа. Хавфли вазият! Аденис Шала чап қанотдан дарвоза томон айланма зарба йўллади, бироқ Санжар Қувватов катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди. Ҳужумнинг давомида "Насаф" футболчилари томонидан берилган кетма-кет зарбаларни "Пахтакор" ҳимоячилари блоклаб қолишди.
32-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Фламарион Жовино ўнг қанотда икки рақибини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончаси марказига узатди. Бироқ Умарбек Эшмуродов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
🟨 30-дақиқа. Майдон марказида Сардор Собирхўжаевни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
🔥 25-дақиқа. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиси Сардорбек Баҳромов жарима майдончаси яқинидан кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳисоб тенглашишига бир бахя қолди.
20-дақиқа. "Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Достонбек Ҳамдамов томонидан узатилган тўпга Стефен Чинеду бош билан зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.
⚽ 15-дақиқа. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди, бироқ кутилмаган тарзда автогол қайд этилмоқда. Алибек Давронов Башар Ресан билан курашда тўпни тепиб юбориш мақсадида оёқ чўзди. Натижада тўп юқори траектория билан ўз дарвозасига йўналди. Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов олдинроққа чиқиб кетгани сабабли тўпни қайтаришга улгурмади ва "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
7-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Достонбек Ҳамдамов тўхтата олмади ва қулай имконият бой берилди.
2-дақиқа. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Сардорбек Баҳромов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни марказга узатди. Абдурауф Бўриевга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди – мезбонлар фойдасига бурчак тўпи.
1. Учрашувга старт берилди! Ўйинни мезбонлар – "Насаф" футболчилари майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш орқали бошлаб беришди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Бугунги учрашувда "Насаф" футболчилари қизил, "Пахтакор" жамоаси эса тўқ кўк рангли либосларда тўп суради.



