

22-турнинг энг яхши дарвозабони — Даврон Мерганов (“Сурхон”)
“Сурхон” якунига етган турда Тошкентдаги “Жар” стадионида “Қўқон-1912”ни меҳмон қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс мобайнида термизликлар посбони бир қатор вазиятларда жамоаси жонига ора кирди ва 5 та сэйв намойиш этди. Шундай қилиб, у ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва тур дарвозабони сифатида эътироф этилди.

22-турнинг энг яхши мураббийи — Иван Бошкович (“Бунёдкор”)
“Бунёдкор” бу турда “Бухоро” билан баҳс юритиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тошкентликлар анча мазмунли ўйин кўрсатишди, айниқса, майдон марказида устунлик сезилиб турди. Бунда Бошковичнинг ўрни беқиёс. Бундан ташқари, “қалдирғочлар”нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси ҳам поёнига етди. Шундай қилиб, айнан Бошкович тур мураббийи деб топилди.

22-турнинг энг яхши футболчиси — Шоҳруҳ Абдураҳмонов (“Навбаҳор”)
“Навбаҳор” ортда қолган турда “Динамо” билан баҳс юритиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Наманганликлар ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов дублни расмийлаштириб, ўйин қаҳрамонига айланди. Шу тариқа, айнан у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

22-турнинг энг чиройли голи муаллифи — Жаба Жигаури (“Қизилқум”)
“Қизилқум” якунига етган турда “Хоразм”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 89-дақиқада навоийликлар ярим ҳимоячиси Жаба Жигаури чап оёқда “английский” деб аталадиган гол муаллифига айланди. Унинг тепган тўпи дарвоза тўсинини титратди. Шу тариқа, айнан у турнинг энг чиройли голи муаллифига айланди.




