UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  0 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  3 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8

ОЧЛ-2019. Бугун гуруҳ босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

ОЧЛ-2019. Бугун гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Бугун ОФК қароргоҳида Осиё Чемпионлар Лигасининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.

2018 йилги Ўзбекистон чемпиони янги мавсум Осиё чемпионлар лигасида "B" гуруҳидан жой олади. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ва БАА клублари бўлиши аниқ. Сўнгги жамоа плей-оффдан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган клуб Ироқнинг "Эйр Форс" ва БААнинг "Ал Наср" клубларини мағлуб эта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клублари бор.

Ниҳоят, Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби агар "Истиқлол" (Тожикистон) ва "Ал Насср" (Саудия Арабистони) клубларини мағлуб этса "A" гуруҳида ўйнайди. Ушбу гуруҳда БАА ва Ироқ клублари бўлиши аниқ. Яна бир жамоа номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади.  

Ғарб минтақасида гуруҳ босқичида ўйнайдиган клублар рўйхати:

БАА - "Ал Айн", "Ал Ваҳда", "Ал Васл"
Саудия Арабистони - "Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод", "Ал Аҳли"
Қатар - "Ал Дуҳаил", "Ал Садд"
Эрон - "Персеполис", "Истиқлол"
Ўзбекистон - чемпион жамоа
Ироқ - "Ал Завра"

Ҳозирча саралаш босқичи тақвими тайёр. Фақат қайсидир клуб лицензиялашдан ўта олмаса тақвим ўзгариши мумкин.


ОЧЛ-2019 саралаши

Биринчи босқич
5 февраль

"Ал Виҳдат" (Иордания) - "Кувайт СК" (Кувайт)

Иккинчи босқич
12 февраль

Ўзбекистон вице-чемпиони - "Эйр Форс" (Ироқ)
АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
"Сайпа" (Эрон) - "Минерва Пунжаб" (Ҳиндистон)
"Зоб Оҳан" (Эрон) - "Ал Виҳдат" (Иордания) ёки "Кувайт СК" (Кувайт)

Плей-офф босқичи
19 февраль

"Ал Наср" (БАА) - Ўзбекистон вице-чемпиони ёки "Эйр Форс" (Ироқ)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон) ёки "Истиқлол" (Тожикистон)
"Ар Райян" (Қатар) - "Сайпа" (Эрон) ёки "Минерва Пунжаб" (Ҳиндистон)
"Ал Гарафа" (Қатар) - "Зоб Оҳан" (Эрон) ёки "Ал Виҳдат" (Иордания) ёки "Кувайт СК" (Кувайт)



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика