Обамеянг ва Марсьяль "Ювентус"га таклиф этилди
16 дек 2021 11:01
Янгиликлар
Обамеянг ва Марсьяль "Ювентус"га таклиф этилди
"Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль "Ювентус"га таклиф этилди.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, ушбу футболчиларнинг ҳозирги маошлари "Юве" учун жуда юқори. Улар "Ювентус" янги лойиҳасининг талабларига жавоб бера олишмайди.
Олдинроқ, Марсьялнинг агенти француз январда МЮдан кетишни хоҳлаётганини айтган эди. 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум жамоаси таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
32 ёшли габонлик эса жорий мавсум 15та ўйинда 7та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар