UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал"ни яна Суперлигага қайтгани билан табриклайман. Бу жамоа қувноқ футбол намойиш этади. Биз навбатдаги ўйинларга янада жиддий тайёргарликда давом этамиз. 

Биринчи бўлимда жамоамизга фаоллик етишмади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзгарди, вазиятлар яратдик ва голлар урдик. Бугун рақиб ҳам ажойиб футбол намойиш этиб берди. Муаммолар, камчиликларни кўриб чиқамиз. Иккинчи бўлимда бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. "Машъал" жамоасига кейинги турларда омад тилайман.


- "Машъал" Про-лигадан чиқиб ўйнаяпти. Шундан келиб чиқсак, сизда ўз жамоангиз кучли деган фикр бор эдими?

- Биз барча рақибга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Суперлига тур учрашувлари олдидан ким Про-лигадан чиққанининг аҳамияти йўқолиб қолади.



- Жамоангиз таркибидаги легионер футболчилар намойиш этаётган ўйинлардан қониқаяпсизми?

- Барча футболчилар ҳар доим майдондаги жанг учун тайёр бўлишлари керак. Легионер футболчилар яхши ҳаракат қилишаяпти, жисмоний ҳолатлари ҳам яхши.

- "Қизилқум"да тактикалар қандай тузилади? Жамоавий ўйин муҳимроқми ёки мураббий учун очко муҳимроқми?

- Биз доим ғалаба учун тактика тузамиз (кулади). Бу саволни рақобатчи мураббийларга ҳам беришган. Бизга натижа ҳам муҳим, жамоавий футбол ҳам.

- Машович ва Муртозаев 2 та гол уришди. Сизнингча, уларнинг қайси бири кучлироқ?

- Иккаласи тенг. Иккаласига ҳам гол уришда давом этишларини тилайман.  

- Бугун ким кучли эди? "Қизилқум" ёки "Машъал".

- 50га50. Балки вазиятлар бўйича бироз устунроқ ўйнагандирмиз. Буни таҳлил қиламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика