UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  0 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  0 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  1 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  0 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  1 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5 23:01ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Афғонистон Осиё кубоги ғолибидан очко тортиб олди, Жанубий Корея рақибини тор-мор этди ва бошқа натижалар  9 22:45Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"  40 22:36Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"  22 22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  13

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Теглар :  НефтчиХўжанд
Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
25 мар 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика