UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Александер-Арнольд "Реал"га ўтишга яқин  0 00:45А Серия. "Рома" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:12АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни тор-мор этди  22 23:59А Серия. "Ювентус" Туринда "Фиорентина"дан 87-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:21"Ювентус" ўз дарвозабонини "Манчестер Сити"га сотмади  0 22:47Гвардиола "Ман Сити" қўл остида 500 ўйиндан 355тасини ютди. Жамоа унинг қўл остида 1213та гол уриб, 429та ўтказди  0 22:02АПЛ. "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан бой берди  2 21:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этиб, тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди, Холанд ниҳоят гол урди  7 20:55А Серия. "Наполи" ва "Венеция" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 20:25"Барселона" Дэвиднинг харидидан воз кечди  0 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  2 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!  8 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти? Янгиликлар

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?

Суперлиганинг иккинчи давраси 2 август куни старт олади.

14-турдан ўрин олган учта ўйин ПФЛ томонидан қолдирилган. Бунга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиададаги иштироки сабаб бўлди.

"Пахтакор", "Насаф" ва "Олимпик" клублари кўплаб футболчиларининг эҳтимолий Олимпиадага бориши туфайли август ойи бошидаги ўйинни қолдиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилишган. ПФЛ вакиллари тақвим тузаётган пайтда "Нефтчи"дан 2 нафар асосий футболчининг ҳам Олимпиадага боришини инобатга олди ва "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашувини ҳам қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда 9 июль куни барча клубларга хат юборилди ва ПФЛ расмий саҳифаларида эълон қилинди. Тўғри регламентда камида 3 нафар футболчи терма жамоага чақирилсагина ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Лекин ПФЛ "Нефтчи" вакиллари барибир "Сўғдиёна" билан ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилишини ва агар шундай бўлса тақвим яна бузлишини ўйлаб, ўз ташаббуси билан баҳсни кечроқ муддатга қолдирди.




20 июль куни "Нефтчи" раҳбарияти томонидан ПФЛга "Сўғдиёна" билан учрашувни 3-4 август кунларига қайтаришни сўраб хат йўллаган. Хатда "Нефтчи"нинг режалари бузилиб кетиши ёзилган. Бироқ тақвим 9 июль куни эълон қилинган эди ва клуб 20 июль куни хат йўллаган. Агар режа бузилиши 9 июль куни маълум бўлган бўлса 10 ёки 11 июль кунлари хат юборишга ким тўсқинлик қилган? Сабаби Суперлига ўйини санасини ўзгартиришни сўраб фақат 20 кундан кам бўлмаган вақтда хат юбориш талаб этилади. 14 июлга қадар хат юборилганида "Нефтчи" - "Сўғдиёна" билан август ойи бошида бемалол ўйнай оларди.

"Навбаҳор" вакиллари эса аксинча яқиндагина "Динамо"га қарши 3 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган Суперлига ўйинини қолдиришни сўраб ПФЛга хат юборишган. Яқиндагина деганимиз 20 кундан кам вақт қолганида содир бўлган. "Навбаҳор" 7 август куни кубок чорак финали доирасида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Шу боис Наманган клуби 4 кун ичида иккита ўйин ўтказиш оғир бўлишини инобатга олиб ПФЛга мурожаат қилган. Аммо "Навбаҳор"да айни пайтда расман 1 нафар олимпиячи бор (Русланбек Жиянов). Тасаввур қилайлик "Навбаҳор" яна бир олимпиячини ўз сафига қўшиб олди ва бизда ҳам икки терма жамоа аъзоси бор, ўйинни қолдириб беринглар худди "Нефтчи" каби деб мурожаат қилиши мумкин. Лекин "Навбаҳор"да трансфер тақиқи бор, демак ҳали янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.



Эътиборлиси бир клуб биз 40 кунга яқин ўйин амалиётисиз қолиб кетди деб мурожаат қилмоқда, бошқа клуб эса 4 кунда иккита ўйин ўтказамиз қийналамиз деб мурожаат қилди.

ПФЛдан олган маълумотимизга кўра, 9 июль кунги чиққан тақвим МТРК, ЎзФҲМ ва бошқа ташкилотлар билан келишиб бўлинган ҳамда тақвимга ўзгартириш киритилмайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика