Наврўз Алимов: “Кеча бизнинг кунимиз эмас эди”
25 апр 2016 16:20
Янгиликлар
Наврўз Алимов: “Кеча бизнинг кунимиз эмас эди”
Кеча бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинидан сўнг Қўқонликлар ҳужумчиси Наврўз Алимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Кечаги ўйинда қандайдир ўйинимиз қовушмади. Баъзи вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Баъзида эса бизга совуққонлик етишмади. “Қизилқум” жамоаси яхши шаклланган жамоа, лекин биздан бу даражада устун деб ҳисобламайман. Кеча бизнинг кунимиз эмас экан. Рақибларни хар жабҳада омадлари келди. Биз ҳали нимага қодир эканлигимизни исботлаймиз. Кечаги натижа тасодиф эканлигини мухлисларимизга кўрсатиб беришимиз шарт, - дейди Алимов.
Фикрлар