UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  1 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  2 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   32 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  2 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1

"Навбаҳор" билан ўйин. АГМКдан кетиш сабаби ва характери". Элгужа Григалашвили билан интервью Янгиликлар

"Навбаҳор" билан ўйин. АГМКдан кетиш сабаби ва характери". Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида Муборакда "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлашди. Жорий йилда ўз олдига ҳар йилгиданда юқори мақсадларни қўйган "Қизилқум" ҳар бир турда рақибларига жиддий қаршилик кўрсатишни уддасидан чиқмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган олти тур давомида 4та дуранг ва 1 бор ғалабага эришган Ҳамид Актамов шогирдлари битта ўйинда мағлубиятга учрашди. Уларнинг захирасида АГМКга қарши қолдирилган баҳс ҳам бор. Жамоа мақсадларга яраша янги мавсум арафасида таркибини ҳам кучайтиришга эришди. Собиқ футболчтилар Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе қайтди. Ҳимоя қўрғони Ислом Тўхтахўжаев билан кучайтирилди. Ҳужумни кучайтириш учун жалб қилинган Элгужадан мухлислар кўп нарса кутишаётгани аниқ. Биз эса "Навбаҳор" билан учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.


- Дастлаб "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида...

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. Мағлубиятни ўйлаймайди. Шундай экан биз ҳам "Навбаҳор"дан уч очко тортиб олишни ният қилгандик. Лекин ўхшамади. Дуранг натижа ёмон эмас. Бироқ ҳар доим ғалаба иштиёқида ўйнашимиз керак. Кўплаб вазиятларга эга бўляпмиз. Фойдаланишга келганда омад биздан юз ўгирмоқда. Ҳимояда оддий хатоларга йўл қўйиб гол қўйиб юборяпмиз. 

- Ўтган мавсумларда АГМК сафида ёрқин ўйинларингиз билан мухлислар меҳрини қозонган эдингиз. Бироқ йил якунида жамоадан кетишигиз кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди...

- Бу - футбол. Унда ҳар доим ҳам сиз истаган нарса рўй беравермайди. АГМКнинг муваффақиятларига  ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоамга ёрдам бериш мен учун муҳим ҳисобланади. 

- АГМКни тарк этишингиз нимага боғлиқ? Балки клуб сизни кейинги режаларига киритмагандир...

- Билмадим. Мендан бу борада ҳеч ким сўрамади ва индашмади ҳам. Нимани ҳал қилишди ва қандай режалар тузишди менга қоронғу. Шу боис "Қизилқум"га қайтишга қарор қилдим. Ҳозир шу жамоанинг футболчисиман. Демак бор эътиборим "Қизилқум"га қаратилган. 

- Сиз медаллар учун курашадиган жамоадан ўртамиёна клубга келдингиз. Сизни янада кучлироқ клубга йўл олишингиз кутилганди. "Қизилқум" билан ҳам совринларга эга чиқишингизга ишонасизми?

- Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Пешонамда "Қизилқум"га қайтиш ёзилган экан шундай бўлди. Олдиндаги ўйинларда керакли очколарни тўпласак турнир жадвалида юқорироққа кўтариламиз. 

- Сизнинг ўйинингиздаги эътиборимни тортган жиҳат шуки, жамоа мағлуб бўлаётган паллада, дейлик финалларда ҳисобда ортда бораётган пайтда сизнинг ҳаракатларингиздаги тезлик пасайиб кетади. Иштиёқингиз тушиб кетгандек кўринади. Бу сизнинг характерингизми?

- Бундай ҳолат бўлиб туради. Бунга оддий қарайман. Ҳа доим ҳам ўйинингиз муваффақиятли чиқавермайди. 

- Яқин йилларда Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг яхши учта грузиялик футболчини айта оласизми?

- Мен кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган барча грузиялик футболчилар мен учун яхши. Уларнинг ёмони йўқ.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика