UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  20 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  24 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  70 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди Янгиликлар

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди

"Насаф" жамоаси ОФК кубогига йўл олишдан аввал бугундан Тошкентдаги "Чиғатой" сунъий қопламали майдонида машғулотларга киришди.

Машғулотлар олдидан жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ОФК кубогига тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Яхши кайфиятда тайёргарликни бошладик. Чунки кеча клуб раҳбарлари ҳам футболчиларга катта мотивация берди. Ўзларинг ҳам кўрдинглар вилоят ҳокимимиз ҳам жамоа аъзолари билан учрашиб муҳим ўйинлар олдидан омад тилади. Мухлисларимиз яхши кузатиб қўйишди. Шу боис йигитларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Бугундан "Чиғатой" спорт базасида машғулотларни бошладик. Суъний майдонда тайёргарлик олиб боришимизни таъкидлагандим. Икки кун шу ерда шуғулланамиз. Сўнг 10 май куни Душанбега йўл оламиз. 

- Учрашувларнинг суъний майдонда ўтиши қанчалик қийинчилик туғдиради? Бундай паллада жароҳат олиш ҳолатлари кўп учрайди...

- Бу жиҳат ўйлантиряпти. Лекин ҳеч нарса баҳона бўла олмаслиги керак. Агарда суъний майдон текис бўлса яхши ўйин кўрсатиш мумкин. Имкон қадар сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Майдонга чиқиб натижа кўрсатишимиз лозим. Мухлисларимиз биздан ғалабалар кутмоқда. Асосий мақсад кейинги босқичга йўлланма олиш. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати ва таркиби 10 йил олдингидек бўлмасада кўпчилик "Насаф"дан 2011 йилги ғолибликни кутяпти. Клуб раҳбарияти жамоага шундай мақсадни қўйдими?

- Турнирда максимал ҳаракат қиламиз. 2011 йилги натижа билан таққослаш ноўрин. Фарқ жуда катта. Қолаверса ўзим ҳам ўшанда ёрдамчи мураббий сифатида жамоада фаолият борганман. Таркиб жуда кучли эди. Турнирнинг даражаси юқорилигини яхши биламан. Максимал ҳаракат қилсак яхши натижа кўрсатишга кучимимиз етади. Раҳбарият билан гаплашдик, агарда кейинги босқичга чиқсак бошқа футболчиларни ҳам рўйхатдан ўтказамиз. Жамоани кучайтиришни ўйлаб кўрамиз. Бунинг учун кейинги босқичга чиқишимиз зарур. Ютишни мақсад қилсак таркибимизни кучайтиришимиз даркор. 

- Туркманистон клуб "Олтин аср" мусобақада катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Бу "Насаф"нинг режаларига ва гуруҳдаги ҳолатга қанчалик таъсир қилади?

- Режамиз бўйича учта ўйинга тайёргарлик кўргандик. Шуни айтишим мумкинки, Туркманистон жамоаси ҳақида бизда маълумотлар кам эди. Қайсидир маънода режамизга бироз ўзгартирармиз. Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида маълумотларга эгамиз.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика