UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди

Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони сифатида Элит ОЧЛда илк мавсумини, умумий ҳисобда эса ОЧЛдаги 9-мавсумини бошлади.

Рўзиқул Бердиев жамоаси Элит ОЧЛдаги илк учрашувни Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши қарши ўтказиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Ҳатто Ҳусайн Норчаевнинг иккита голи эвазига биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

Лекин иккинчи таймда тажриба барибир ўз сўзини айтиб, қаршиликлар 65, 68-дақиқада иккита гол ўтказиб юборишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса яна икки бор тўп ўтказиб, баҳс мезбонлар фойдасига 4:2 ҳисобида якун топди.

"Насаф" ОЧЛда "Ал Аҳли" билан олдин ҳам ўйнаган. Хусусан 2015 ва 2016 йилги мавсумларда битта гуруҳда кураш олиб борган бўлиб, бу жамоа "Насаф" учун ном жиҳатдан бегона эмасди. Аммо ҳозирги "Ал Аҳли" бутунлай бошқа жамоа. Улар биринчидан, ўтган йил йўлга қўйилган ОЧЛ Элитнинг биринчи ғолиби, иккинчидан "Ал Аҳли" катта пуллар эвазига бир қатор кучли легионерларни олиб келган. "Ал Аҳли" аввалги йиллари асосий эътиборни маҳаллий ўйинчиларга қаратарди, таркибда биз танийдиган суриялик ҳужумчи Омар Ал Сома бўларди, холос.




Энди бўлса клуб Рияд Маҳрез, Айвон Тони, Франк Кессие каби футболчиларни бемалол олиб келяпти. Айтиш мумкинки, шу учала футболчининг йиллик маоши "Насаф"нинг умумий бюджетидан бир неча баробар кўп бўлса керак. Лекин "Насаф" шундай жамоага қарши матонат билан ўйин кўрсата олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари Элитдаги навбатдаги баҳсни 29 сентябрь куни уйда ўтказишади. Шу куни Саудиянинг яна бир гранд жамоаси "Ал Ҳилол" Қаршида меҳмон бўлади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, "Насаф" Осиё чемпионлар лигасидаги дастлабки иштирокини 2012 йилда бошлаган. Жамоа 2011 йил Анатолий Демьяненко қўл остида ОФК Кубогини қўлга киритгач, украиналик мураббий ўз хоҳишига кўра клуб билан хайрлашган, шундан сўнг Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида жамоани қабул қилиб олганди. Шундай қилиб 2012 йилдан Рўзиқул аканинг "Насаф"даги саргузаштлари бошланди.

2012 йилдан то ҳозиргача ОЧЛнинг 13та мавсуми ўтган бўлса, шундан 5тасида "Насаф" иштирок этмаган. Қаршиликлар ҳисобида 8та ОЧЛ мавсуми бор. 2014 ва 2017 йилларда "Насаф" гуруҳга чиқиш учун плей-оффдан ўта олмаган бўлса, 2012, 2015, 2016, 2018 йилларда гуруҳ ўйинларида қатнашиб, лекин кейинги босқичга ўта олмаган.

"Насаф"нинг ОЧЛда гуруҳдан чиққан мавсуми 2022 ва 2023/24 йилларга тўғри келади. Лекин ҳар иккаласида клуб 1/8 финалда ўз юришини тўхтатган. Демак, "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида қатнашишни бошлабди ҳамки чорак финалда ўйнаган эмас.




2012 йил. Гуруҳ босқичи, 1 очко. (Рақиблари - "Ал Жазира" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар).

2013 йил. Қатнашмаган

2014 йил. Саралаш плей-оффда Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига мағлуб бўлган.

2015 йил. Гуруҳ босқичи, 8 очко. (Рақиблари - "Ал Аҳли, (С.Арабистони) "Ал Аҳли", (БАА) "Тракторсози" (Эрон).

2016 йил. Гуруҳ босқичи, 5 очко. (Рақиблари - "Ал Жаиш", (Қатар) "Ал Айн", (БАА) "Ал Аҳли" (С.Арабистони).

2017 йил. Саралаш плей-оффда Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клубига мағлуб бўлган.

2018 йил. Гуруҳ босқичи, 10 очко. (Рақиблари - "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Васл" (БАА).

2019 йил. Қатнашмаган

2020 йил. Қатнашмаган

2021 йил. Қатнашмаган

2022 йил. Гуруҳдан чиққан, 9 очко. (Рақиблари - "Ал Файсали" (С.Арабистони), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Виҳдат" (БАА). 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига мағлуб бўлган.

2023/24 йил. Гуруҳдан чиққан, 11 очко. (Рақиблари - "Ал Садд" (Қатар), "Шаржа" (БАА), "Ал Файсали" (Иордания). 1/8 финалда БААнинг "Ал Айн" клубига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

2024/25 йил. ОЧЛ Элит. Қатнашмаган




Ўтган йил янгича кўринишдаги ОЧЛнинг илк мавсумига старт берилди ва Элит ОЧЛ деб номланди. Мусобақа формати буткул ўзгариб кетди, гуруҳ босқичидан воз кечилди. Энди 12та жамоанинг умумий баллари ҳисобланади. Бу дегани ҳам осон, ҳам қийин бўлади. Ҳамма гап рақибларинг ким бўлишида ва улар билан қаерда ўйнашингда. Ўтган йил Элит ОЧЛда илк бор қатнашган "Пахтакор" омад туфайли кейинги босқичга чиққанди, мухлислар бу мавсум "Насаф"дан ҳам камида шу натижани кутишади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика