UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21Жака: "Финалда кимдир аутсайдер бўлади деб ўйламайман"  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  7 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  27 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда Янгиликлар

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда

Суперлига клублари секин аста бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашмоқда.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва Суперлига вице-чемпиони "Насаф" жамоаси бугундан йиғинга киришди. "Аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида Қарши шаҳридаги клуб базасида бугундан машғулотларни бошлашади. Ушбу йиғин Қаршида 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади.

"Насаф" 2 ёки 3 январь санасидан иккинчи йиғинни бошлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Championat.asia" сайтига жамоа бош мураббийи Р.Бердиев маълум қилди. Жамоанинг январь ойидаги йиғини Қарши шаҳрида бошланиб Туркияда давом эттирилади. Анталия йиғини январнинг охирига қадар давом этади. Албатта, у ерда қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.


- "Насаф" яқиндагина жамоани тарк этган Умар Эшмуродов ўрнига бир қатор маҳаллий ва легионер марказий ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда;

- "Аждарлар"ни тарк этган Лима Круз ва Андрес Чавеслар ўрнига ҳам маҳаллий ва легионер ўйинчилар кўриб чиқилмоқда. Шахсан бош мураббийнинг тасдиқлашича, "Насаф" ўз тарбияланувчилари Бобир Абдихолиқов ҳамда Ҳусайн Норчаевни ҳам ортга қайтармоқчи. Уларга қизиқиш бор ва ҳозир музоралар олиб борилмоқда;

- Марко Станоевичнинг шартномаси ўз ниҳоясига етган, клуб ҳозирда ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини кўриб чиқади;

Яна бир ярим ҳимоячи Жаба Жигаурининг шартномаси яна бир йил давом этади. Лекин, томонлар ўзаро икки томонлама шартларни келишиб олишлари керак бўлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика