UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  1 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  8

Набил Маълул: "Сурияни жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳлайман" Янгиликлар

Набил Маълул: "Сурияни жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳлайман"

Сурия терма жамоасига янги бош мураббий этиб Набил Маълул тайинланди.

Бунгача Тунис терма жамоасини бошқариб келган ушбу мураббий сурияликлар билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Набил Маълул Сурия терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк интервьюсида жаҳон чемпионатига чиқиш мақсади борлигини айтиб ўтди. 

- "Олдимга қўйилган асосий вазифа Сурия халқини хурсанд қилиш. Уларни хушнуд этиш учун терма жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши лозим. Мен бунинг учун нима қилиш кераклигини жуда яхши биламан ва мақсад йўлида бор кучимни аямайман". 

- "Сурия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишни уддаласа бўлади. Мен футболчиларга ишонганим учун ҳам сурияликлар таклифини қабул қилдим. Терма жамоа аъзолари Миср, Туркия, Қувайт, Голландия каби мамлакатларда ўйнашади ва уларнинг кучи менга маълум. Албатта, вазифани бажариш сон бўлмайди, лекин бор кучимни ишга соламан. Ягона хоҳишим битта: Сурия билан жаҳон чемпионатига бориш", - дейди тунислик мураббий.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика