UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  0 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Расмий хабар: Михал Кухарчик "Пахтакор" футболчисига айланди Янгиликлар

Расмий хабар: Михал Кухарчик "Пахтакор" футболчисига айланди

Польшалик ярим ҳимоячи пойтахтликлар билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум "Легия", сўнгги 3 мавсумда "Погон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг "Урал" клубида ўйнаган. Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Юқори лигаларда 328 учрашувда 59 гол муаллифи бўлган. Кубок баҳсларида 51 ўйинда 9, Еврокубокларда 70 беллашувда 14 та тўп киритган. 

Польша миллий терма жамоасида 8 учрашувда 1 та тўп киритган. Кухарчик 2024 йил охирига қадар "Пахтакор" сафида ўйнайди.

"Умид қиламизки, Кухарчик Польшадаги чемпионлик ва совринларга бой фаолиятини "Пахтакор"да ҳам давом эттиради. "Пахтакор"га хуш келибсан, Михал!", - дейилади клуб хабарида.


Эшитдик-да! "Пахтакор"га польшалик ҳужумчи келмоқда        

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика