Миржалол Қосимовни табриклаймиз!
17 сен 2016 11:32
Янгиликлар
Миржалол Қосимовни табриклаймиз!
Ўзбек футболининг тирик афсонаси, 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, Россия чемпиони, Россия чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони, Ўзбекистон чемпионати тўпурари, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши футболчиси бўлган Миржалол Қосимов бугун 46 ёшга тўлди.
Миржалол Қўшоқович мураббий сифатида 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 марта ОЧЛ ярим финалчиси, 2012 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган.
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари билан тақдирланган.
Шу ўринда биз Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар