Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг

Alisher Ostonov
31 янв 2026
Ироқ юлдузлар лигаси 16-тур доирасидаги "Бағдод" — "Эрбил" ўйини бўлиб ўтди.

"Бағдод" сафида Бахтиёр Қосимов ва Мурод Бобожонов, "Эрбил" сафида Шерзод Темиров ва Марлен Чобанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

"Эрбил" ушбу турдан сўнг 32 очко билан 2-ўринда бормоқда, етакчи "Ал Карма"да ҳам шунча очко бор, аммо жамоа турдаги ўйинини энди ўтказади. "Бағдод" эса 18 очко билан 13-ўринда жойлашган.

"Эрбил" ҳужумчиси Шерзод Темиров 12 та гол билан Ироқ чемпионати тўпурарлар жадвалини бошқармоқда.


31 янв 2026, 17:00
Baghdad — Erbil
1 – 1
Техник ғалаба



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia