

"Ҳакам вақтни чўзиш ҳолатларига жуда бағрикенглик билан қарагани уларнинг омади. Бу мавзуга чуқур киришмоқчи эмасман, бироқ у шу қадар муросасоз бўлдики, мутлақо аниқ қоидани қўлламади: агар мураббийлар штаби вакилларидан бири майдонга тўп улоқтирса, мураббий қизил карточка олиши керак. Улар майдонга икки марта тўп улоқтиришди, лекин ҳакам бунга ҳам, вақтни чўзишга ҳам жуда бағрикенглик билан ёндашди", — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради Marca.
Ла Лигада ўтказилган 14 та учрашув якунига кўра Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобида 33 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Алавес" эса 19 очко билан саккизинчи поғонада жойлашган.



