UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  5 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  0 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  22 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.





"Мағлуб бўлдик, "Қизилқум"ни табркилайман. Футбол шундай қизиқарли ўйин. Кимдир хато қилади, кимдир ўшандан фойдаланади. Бизда биринчи таймнинг ўзида имконият бўлганди, аммо Гадоев гол ура олмади. Агар ўша гол бўлганида вазият бошқача бўларди деб ўйлайман. Иккинчи таймда шошилдик, ҳисобда ортда қолаётганимиз боис оддий вазиятларда тўп йўқотдик. Акром Комиловнинг қизил карточкаси ҳам панд берди. Сўнгги дақиқаларда ҳеч бўлмаса дурангга эришишга уриндик. Бундан хулоса чиқарамиз, ҳамма ўйинда ютишнинг иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришини бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Акром Комилов ёки Элгужа Григалашвили биринчи таймнинг ўзида кўп эътироз билдиришди. Иккинчи таймда улардан бири қизил карточка олиши аниқдек эди...
- Тўғри ундан олдин ҳам иккита вазият бўлганди, ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Битта вазиятда эса сариқ карточка кўрсатилди. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Бошқа гапим йўқ.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?
-
Ким хато қилмайди? Яратгандан бошқа ҳамма хато қилади. Лекин йигитлар иккинчи таймда тушиб охиригача курашишди. "Бунёдкор" билан ўйинда Жокич ҳам қизил карточка олганди ва иккинчи таймда ғалаба қозониб кетгандик. Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар йигитлар ҳаракат қилишди. Шу нарса мени қониқтирди.

- Элвин Фортес бугун захирадан тушди. Бир муддат у ўринбосарлар сафида ҳам кўрдик. Қандайдир муаммо борми?
- Муаммо ўзида. Муаммо менда эмас, у менинг уйимда далада ишламайди. Футболчи учун биринчи навбатда жамоа бўлиши керак.

- Дарвозабонларнинг савияси жамоага мос келади деб ўйлайсизми?
- Биласиз бизда уч нафар бир хил дарвозабонимиз бор. Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам барча посбонларимиз тушишди. Футбол шундай ўйин, хатолар бўлиб туради. Беайб парвардигор.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика