UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  12 15:41ФИНАЛгача...  6 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек жанговор руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқди. Бу борада бизга омад кулиб боқди. Чунки, яхши биламиз, "Сўғдиёна" жамоаси яхши шаклланган. Таркибида иқтидорли ва малакали футболчилар ҳаракат қилади. Бугунги ўйинда Ботирали Эргашев жуда яхши ҳаракат қилди, у биринчи бўлимда ҳам юзага келган вазиятларда жамоамизни қутқариб қолди. Албатта, биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. "Сўғдиёна" ҳар доим охиригача курашади. Иккинчи бўлимда ҳам Ботирали Эргашев дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтариб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бежизга "дарвозабон - ярим жамоа" деб айтишмайди. Гол урган жамоа ютарди, бу борада омад биз томонда бўлди.

Бу ўйин энди тарихга айланди, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашимиз керак. "Сўғдиёна" жамоасига 5-куни бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувида фақат ва фақат омад тилаб қоламан.

- Футболчиларда ўйинлар давомида ўзаро қўпол муносабат кўпайиб кетди. Тажрибали мутахассис сифатида бу ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир кечроқ ҳаракат қилади. шунақа вазиятда эмоция юзага келади. Футбол бу шашка эмас, бу спорт тури курашларга бой. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан бир дақиқа ўтмай ўзи шундай холатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика