UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  0 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  9 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   16 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  11 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди Янгиликлар

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди

2016 йилги мавсумни бир текис ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоасида бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди.

Улардан биринчиси жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов чемпионатнинг 2-туридаёқ сафарда “Машъал”га қарши учрашувда олий лигадаги 400-учрашувини ўтказиши бўлди. Бу билан у 400-лик давондан ошиб ўтган 11-ўйинчига айланди. Ҳ.Ҳошимовга қадар олий лига баҳсларида А.Алиқулов, А.Бердиев, Р.Бердиев, В.Келдиев, Н.Ҳасанов, М.Қурбонов, А.Солиев, Б.Қораев, Х.Каримов ҳамда А.Тоировлар тўрт юздан кўпроқ ўйинларда майдонга тушганди. Ҳошимов эса мавсум охиригача барча учрашувларда жамоадошларини майдонга бошлаб тушиб, ҳали футболчилик фаолиятини бемалол давом эттира олишини исботлади. У бу йил ҳам ўтган мавсумдаги сингари 30 та ўйинда тўлиқ иштирок этган ягона футболчи сифатида жамоадошларига ўрнак бўлди.


“Металлург” мураббийлари худди 2015 йилги мавсумдаги сингари бу йил ҳам асосий таркибда 20 та футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоа сардоридан ташқари қанот ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов ҳам 30 та ўйинда иштирок этди. Фақатгина у майдондаги дақиқалар бўйича сардордан ортда қолди. Жамоа плеймейкери Дилмурод каримов эса огоҳлантиришлар боис битта учрашувни ўтказиб юборган бўлса, яна икки тажрибали ўйинчи – Даврон Каримқулов ҳамда Зоҳид Абдуллаевларни мураббийлар 28 тадан учрашувда майдонга туширишди. “Металлург” футболчиларининг 2016 йилги мавсумдаги улушлари билан қуйидаги тақвимда танишишингиз мумкин: 


№       

Исми шарифи                                 

Ўйинлари сони      

Дақиқаси     

1.

Ҳикмат Ҳошимов

30

2700

2.

Муроджон Тошматов

30

2641

3.

Дилмурод Каримов

29

2370

4.

Зоҳид Абдуллаев

28

2431

5.

Давронбек Каримқулов

28

2302

6.

Аюбхон Нўъмонов

27

2130

7.

Жаҳонгир Абдумўминов

27

2000

8.

Суҳробжон Султонов

26

2340

9.

Дониёр Одилов

26

1963

10

Жавоҳир Эсонқулов

25

1850

11.

Мирғиёс Сулаймонов

23

2013

12.

Фарҳод Намозов

23

466

13.

Саиджон Абдужабборов

20

1040

14.

Исломжон Қобилов

17

1253

15.

Фаррух Шотурсунов

11

466

16.

Эргаш Исмоилов

10

234

17.

Шерзод Жалилов

8

676

18.

Зафар Сафоев

4

360

19.

Сардор Расулов

4

95

20.

Муҳаммадодил Қаҳрамонов

2

45


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика