UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Суперлига. "Насаф" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  14 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  1 18:52"Пахтакор" - "Қизилқум" (Матнли трансляция)  2 18:19"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед". Кимлар асосий таркибда?  4 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  1 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  8 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  8 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  8 14:33Финаллар куни  6 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  3

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев Янгиликлар

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев

16 январь куни Тошкентда «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйинда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг қишки трансферлар вақтида «Динамо»дан «Бухоро» жамоасига қўшилган Обид Жўрабоев фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Бугунги ўйинда жамоа билан қишки тайёргарлик олиб борилмоқда. Жамоага келганимдан кейин кўп йигитлар кўрикдан ўтди. «Нефтчи» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди, улар яхши трансферларни амалга оширишмоқда. Бу бизнинг қишки йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувимиз ҳисобланади. Лекин ҳозирча ёмон эмас. Қишки йиғиндан мақсад ёшларни кўрикдан ўтказиш. Бугун яхши ўйин бўлди, «Нефтчи» жамоаси ҳам яхши таркибни шакллантирибди. Қишда барча жамоа бир хил ҳолатда бўлади. Мавсум давомида кўраверамиз барчасини.

— «Динамо»дан кетишингиз сабаби нимада?

— Тўғрисини айтсам, биз «Динамо»дан ўзимиз кетганимиз йўқ. Улар билан шартномамиз тугаган эди, лекин биз кутгандик жамоада қолишни. Бизнинг Суперлигада ўйнаш мақсадимиз бор эди. Лекин клуб раҳбарлари, директори, ҳомийларимизнинг тутган йўли бизни оғринтирди. Бизга нисбатан беҳурматлик қилишди. Таклиф бўлишини охиргача кутдик. Суперлигага чиқишимиз 3 та тур олдин маълум бўлганди. Ҳали мавсум тугамасданоқ мураббийнинг ўзига янги мураббий топишганини айтишди. Шу нарса ҳам анча таъсир қилди. Янги йилдан кейин ҳам кутдик, лекин телефон бўлмади. Бизга «вариантлар бўлса қидираверинглар», дейишди. Ҳозир «Динамо»да 2-3 нафар бола қолди. Биз 3 январда «Бухоро»га келиб қўшилдик. Биз «Динамо»дан кутмагандик, «ўйнаймиз, 8-10 нафар бола қолади», деб ўйлагандик.

— Кейинги йил «Бухоро»ни Суперлигада кўрамизми?

— Мақсадимиз жамоани Суперлигага олиб чиқиш. Яхши ниятлар билан келдик, насиб қилса олиб чиқамиз.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика