Мбаппенинг қарори "Реал"га қарши ўйиндан сўнг маълум бўлади
25 янв 2022 19:32
Янгиликлар
Мбаппенинг қарори "Реал"га қарши ўйиндан сўнг маълум бўлади
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажаги борасида қандай қарорга келганини ҳали маълум қилмади.
Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи клублар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 1/8 финал ўйини натижасини кутади ва шундан кейингина қайси клуб билан шартнома имзолаши ҳақида маълум қилади.
Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. У аллақачон янги клуби билан дастлабки келишувга эришиш ҳуқуқига эга.
Хабар қилинишича, франциялик футболчи аллақачон "Реал"га эркин агент сифатида ўтишга рози бўлган, бироқ кейинчалик ПСЖ билан қисқа муддатли шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда ПСЖ сафида 28 ўйинда 19 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар