Мбаппе "Реал Мадрид"нинг режаларига кирмайди
14 окт 2022 00:50
Янгиликлар
Мбаппе "Реал Мадрид"нинг режаларига кирмайди
Футболчи билан боғлиқ миш-мишлар кундан кунга авж олиб бормоқда.
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"нинг режаларига кирмайди. Бу ҳақида El Chiringuito нашри хабар берди. Манбанинг хабар беришича, "Реал" Мбаппени клубга олиб келиш ниятида эмас.
Аввалроқ, Мбаппе ПСЖ клубини тарк этишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум бошланмасидан аввал "Реал" Мбаппе билан шартнома имзоламоқчи эди. Аммо Килиан ПСЖда қолишни танлади ва клуб билан янги шартнома имзолади.
Бир неча кун олдин эса Флорентино Перес мухлисларга дастхат бераётган пайтида Мбаппени клубга олиб келмаслик ҳақидаги илтимосга "Бечора йигитча аллақачон қароридан афсусланаётган бўлса керак", -деб жавоб берганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар