UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

"Махарадзе иши" ёпилдими? Янгиликлар

"Махарадзе иши" ёпилдими?

2 кундирки, футболимиз ихлосмандларининг бор эътибори Тошкентнинг "Локомотив" клуби атрофида содир бўлаётган воқеаларга қаратилган.

Бироз аввал "Спортс.уз" нашри "темирйўлчилар" сардори ҳақидаги маълумотларни сиздириб юборган шахс гапларидан тониб, фейк тарқатгани ва футболчиларга туҳмат қилганини билдириб, барчадан узр сўрагани тўғрисида маълумот берди:

"Салом, узр. Мен "Локомотив"нинг чин мухлисиман. Уларни ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Охирги пайтларда кўп мағлубиятга учрагани учун, ғазабланиб шу ишга қўл урдим. Мен Ўзбекистондаги барчага соҳта хабар жўнатган эдим. Футболчиларнинг расмларини интернетдан кесиб олдим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман!"

Тасдиқланди

"Локо"нинг хитойлик "мухлиси" ўтган гал ўзини тотализатор кантораси инспектори сифатида таништирган эди. Махарадзе ҳақидаги хабар ОАВга сизиб чиқиши билан "Championat.asia"да қилган чиқишимда унинг ҳеч қайси букмейкерга алоқаси йўқлиги ҳақида ёзгандим. Мана, 48 соатдан кейин ўзи ҳам тан олди. 

Яна қайтараман: хабарларни сиздирган шахс на мухлис, на инспектор. У мижозлари (футболчилар)нинг ўйинига нолегал кантораларда ставка қилиб, даромадни улар билан бўлишадиган жиноятчи. Ўзаро муносабатлар катта маблағга "куйган" "Локо мухлиси" Кахини қурбон қилиш орқали бошқа шерикларига таҳдид қилган бўлиши мумкин.

Нега чекинди?

Ҳеч ким "хитойлик мухлис" нега бир думалаб, ортга қадам қўйганини тушунмаяпти. Бу вазиятда ақллироқ одамлар шунақа хулоса қилиши мумкин: "Махарадзе тўғрисидаги маълумотлар тарқалганидан кейин ишнинг ичидаги бошқа шериклар қўрқди ва ўртадаги қарзни узиб, "хитойлик мухлис"нинг оғзини ёпишди".

Аммо бу вариант ҳам хато бўлиши мумкин. Championat.asia'га маълум бўлишича, ЎФА қошидаги инспекция мазкур иш бўйича ФИФА ва ОФКнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қиляпти. Хабарни сиздирган киши фақат Ўзбекистон чемпионатига "ставка" қилмаслиги аниқланган. Шу туфайли халқаро ташкилотлар унинг шахсиятини аниқлашга жиддий тарзда ҳаракат қиляпти. Бу терговда иштирок этаётганлар томонидан "хитойлик мухлис"га етказилган, у шу туфайли чекинган бўлиши мумкин. Чунки Чин юртида бизникидан фарқли равишда спортдаги товламачилик учун ҳам қўрқинчли жазолар муқаррар.

Тўхташ йўқ!

Юқоридаги баёнотдан кейин мухлисларнинг кайфияти тушиб кетди. Кўпчилик иш шу нуқтада тўхташи, Кахи оқлаб юборилишини кутяпти. Бу хил фикрларга муносабат олиш учун ЎФА билан боғландик.

"Хавотирга ўрин йўқ! Бу иш ҳеч қанақасига тўхтаб қолмайди. Масъуллар ярим тун бўлишига қарамай, ҳозир ҳам шу масалада ишлашяпти", — дейилди қўнғироқда. 

Куни кеча Равшан Эрматов билан шу мавзуда суҳбатлашган эдик. Равшан ака барча хотиржам бўлиши, "Махарадзе иши" охирига етказилишини ташкилот президенти Абдусалом Азизов шахсан хоҳлаётганини айтди.

Тўлабек Акрамов билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибмиз. "Локо" раҳбарияти иш охирига етказилишини ҳаммадан кўпроқ хоҳлаяпти. Шундай экан, хавотирланманг. ЎФА қошидаги махсус инспекцияга ишонамиз ва айбдорлар тўлиқ жазоланишидан умид қиламиз. Сиз ҳам вазиятдан чалғимай, воқеалар ривожини кузатиб боринг.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика