"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди

Khoja
12 янв 2026, 07:40
"Локомотив" қишки трансфер бозорини "портлатиши" мумкин эди.

Суперлигага қайтган "темирйўлчи"лар икки карра УEФА чемпионлар лигаси ғолиби бўлган "Реал Мадрид" собиқ футболчиси Хесега 1 йиллик шартнома таклиф қилишганди. Музокара давомида Хесе фақатгина ярим йиллик шартномага рози бўлишини маълум қилган.

Томонлар шартнома муддати бўйича келишувга эриша олишмади ва шу сабабли келишув амалга ошмади. 

Ҳужумчи айни вақтда Ла Лига 2 мусобақасида "Лас Пальмас" сафида тўп сурмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla