UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  15 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди" Янгиликлар

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан онлайн мулоқот ташкил этишни давом эттирмоқда.

Хусусан, навбатдаги мулоқот иштирокчиси жамоанинг таниқли собиқ футболчиси Маъсуд Тоиров бўлди. Мухлислар билан ташкил этилган суҳбат жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Ассалому алайкум, Маъсуд. Онлайн мулоқотимизга хуш келибсиз! Айтингчи, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ассалому алайкум. Таклиф учун барчангизга раҳмат. Мен ҳозирги кунда "Сурхон" футбол клубида ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келяпман.

- "Нефтчи" сафида ўйнаб юрган кезларингизда жамоадаги асосий рақобатдошларингиз ким бўлган деб ҳисоблайсиз?

- "Нефтчи"да ўйнаб юрган вақтларимда рақобатдошларим Муҳсин Низомиддинов ва Тимур Хамидов бўлган.

- Жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юрий Саркисяндан бошқалардан кўра ҳам кўпроқ дакки эшитганингиз ростми? Унинг ўзидан бу ҳақда сўраганимизда, кўп ҳаракат қилган футболчи вазиятларда кўзга ташланиши кўпроқ бўлади деб айтганди...

- Мен ўзимни тезкор ҳимоячи бўлганман деб айта олмайман. Футболчи майдонда ҳаракат қилиши, курашиши лозим. Хато қилган бўлсак, шунда мураббий танбеҳ берган бўлса, бунинг ёмон жойи йўқ.

- Ҳаводаги курашларда қайси ҳужумчи сизга қийинчилик туғдирган?

- Ўйин вақтида рақиб ҳужумчиларига гол уришга имкон қолдирмаслик учун боримизни бериб ҳаракат қилардик. Ҳаводаги курашларда менга "Насаф"да ўйнаган ҳужумчи Зафар Холмуродов қийинчилик туғдирарди. У ҳаводаги курашларда боши билан жуда яхши ўйнар эди.

- "Нефтчи" жамоасига сизни акангиз таклиф қилганми?

- Йўқ, жамоага акам таклиф қилмаган. Юрий Саркисянга Хабаев деган мураббий мени тавсия қилган ва таклиф этган. У мени аввалдан яхши биларди.

- Сиз футбол ўйнаган вақтларингизда ўзбек футболидаги энг кучли ҳужумчилар ким эди?

- Мен ўйнаган даврда кучли ҳужумчилар кўп эди. Масалан, Игорь Шквриринга қарши ҳам ўйнаганман. Шуҳрат Мирхолдиршаев, Зафар Холмуродов, Жаъфар Ирисметов, Александр Гейнрих – ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари. Кейин ўзимизнинг жамоада Анвар Бердиев ва Умид Исоқов бор эди.

- Футболдаги биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Биринчи мураббийим раҳматли Отахонов Адҳам ака бўлганлар. У кишидан футболдаги дастлабки билимларни ўзлаштирганмиз. Кейинчалик Юрий Вазгенович ҳам футболнинг қатор сир-асрорларини ўргатганлар. Шулар ҳозирги кунга келиб ўз мураббийлик фаолиятимда асқатяпти.

- Биринчи урган голингизни хотирай оласизми?

- Ҳа, албатта кечагидек ёдимда. "Нефтчи" сафида "Дўстлик" билан ўйинда бош билан гол ургандим. Уй стадионимиз таъмирланаётгани туфайли ўшанда Тошлоқ туманидаги стадионда ўйнагандик.

- "Пахтакор"га қарши ўйинлар ҳар доим бошқача руҳда ўтарди. Футболчиларга айнан мана шу жамоага қарши ўйинда икки ҳисса куч билан ўйнашга алоҳида топшириқ берилармиди?

- Ўша вақтда чемпионлик учун курашадиган асосий даъвогарлар "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари эди. Бу жамоага қарши алоҳида иштиёқ билан тайёргарлик кўрардик. Бежиз икки жамоа ўртасидаги ўйинлар "ўзбек класикоси" деб ном олмаган.

- Сочингизни олдириб футбол ўйнашингиз бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлосга тақлидмиди?

- Йўқ, бу ўзим истаган имиж эди. Бир мавсум шу ҳолатда ўйнаганман. Ўшанда ҳам журналистлар шу саволни беришган. Роберто Карлосга ўхшаб ўйнасам, нега Европада ўйнамаяпман деб жавоб берардим.

- "Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз...

- Жамоа мухлисларидан жуда кўп яхшилик кўрганман. Ҳали-хамон менга телефон қилиб туришади. "Нефтчи"га ҳамиша омад ёр бўлишини тилайман. Фикримча, Ўзбекистондаги энг кучли мухлислик водийда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика