UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  11 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  31 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  1 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  8 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  48 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  10 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  15 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  10 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  8

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди

Теглар :  ФИФАЖЧ-2026
ФИФА расмий сайти 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган бошловчилар ва санъаткорлар номини маълум қилди.

Вашингтон шаҳридаги "Кеннеди маркази"да ташкил этиладиган тадбирни супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт ҳамда актёр Дэнни Рамирес олиб боради.


Маросимнинг бадиий қисмида эса жаҳон эстрадасининг ҳақиқий юлдузлари саҳнага чиқади. Жумладан, италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этади. Шунингдек, афсонавий "Village People" гуруҳи ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг машҳур "Y.M.C.A." қўшиғини ижро этиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда соат 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
03 дек 18:21:59
Равиш
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлар АҚШда бўлиб ўтадиган гуруҳдан жой олса, нур устига аъло нур бўлардида! Канада ҳам яхши, лекин Мексика жиноятчилик даражаси юқори бўлган хавфли мамлакат.
Мексикада 1970 ва 1986 йиллари Мундиал булган уша пайтларда хам хеч канака можаро ёки безориликлар содир булмаган.
+2   
03 дек 15:56:14
Бахтиёр Ашуров
mahkis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
""... Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда (6 декабрга ўтар кечаси) ..."" Zo'ra ?)
Маҳаллий вақт билан 12:00. Ўзбекистон вақти билан 22:00 да!
+1   
03 дек 15:52:21
Акрамжон Халилов
Интизорлик билан кутамиз, рақибларимизни олти ой аввал билиб олишимиз жуда ажойиб бўларди.
   
04 дек 01:41:48
Muhammadtohir Rafiqov
Gʻiyos Najimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UZB Va Norvegiya Birzliya misir
O'zbekiston Norvegiya va Misr bilan birga 3- savatda birga tushmaydi bir guruhga
   
03 дек 21:43:59
Gʻiyos Najimov
UZB Va Norvegiya Birzliya misir
   
03 дек 20:38:00
Андижан
У́збекистондан жахонгир отажоновни хам чакириши керак эди нима учун факат Европа ва Америка дан
   
03 дек 17:41:13
TOMJIQ_OLOT
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлар АҚШда бўлиб ўтадиган гуруҳдан жой олса, нур устига аъло нур бўлардида! Канада ҳам яхши, лекин Мексика жиноятчилик даражаси юқори бўлган хавфли мамлакат.
   
03 дек 17:02:51
Фарход
Жонли эфир олиб берса керак.
-1   
03 дек 15:16:51
mahkis
""... Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда (6 декабрга ўтар кечаси) ..."" Zo'ra ?)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика