UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   37 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

"Машъал": Ёшларимиз пешқадамликни давом эттиради Янгиликлар

"Машъал": Ёшларимиз пешқадамликни давом эттиради

Бугун Муборакда ёшлар лигаси доирасидаги 21 тур учрашуви бўлиб ўтди.
"Машъал"  ёшлари ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилиб ишончли ғалабани қўлга киритди.

Бутун учрашувни ташаббус остида ўтказган майдон эгалари 2 дақиқадаёқ ҳисобни очиш имкониятини йўққа чиқарди. Шундан кейин Элдор Шомуродовда кетма-кет имкониятлар келди. 10 дақиқада эса Ихтиёр Тошпўлатовни пасини Холмурод Холмуродов дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. 30 дақиқада Элдор Шомуродов ниҳоят мақсадига етди ва ҳисобни оширди. 44 дақиқада Фирдавс Абдусалимов 30 метрдан гол киритиб ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи таймни катта устунлик билан ўтказган вакилларимиз 62 дақиқада Шоҳруҳ Достоновни аниқ ҳаракати эвазига ҳисобни оширди. Шундан сўнг кетма-кет Достоновда учта , Уйғун Бобоназаровда битта, Баҳодир Муртозаевда битта, Элдор Шомуродовда битта бирга-бир вазият юзага келди. Афсуски кейинги зарбаларда тўлалигича омад келмади. Дарвоза тўсини эса "Динамо"ни ҳимоя қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг вакилларимиз 46 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" ёшлари кейинги тур учрашувини сафарда "Локомотив"га қарши 30 сентябр куни ўтказади.


Ёшлар лигаси. 21-тур.

"Машъал" - "Динамо"  3:1 (2:1)
Ҳакамлар:
Иcxоқ Ибрагимов (Нукус), Ж.Ҳамидов, Ф.Усмонов, Н.Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р.Д.Айтеков
Голлар: 1-0 Холмурод Холмуродов (10), 2-0 Элдор Шомуродов (30), 2-1 Фирдавс Абдусалимов (44), 3-1 Шоҳруҳ Достонов (62)
Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Раҳматуллаев (30), Сирожиддин Аллаев (40), Маъруф Тошев (80), Марадона Сафаров (80) - Ислом Ҳамидов (75)

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (77.Мусурмон Носиров 75), 15.Искандар Шайқулов, 16.Холмурод Холмуродов (46.Аслиддин Абдиев 70), 27.Қаҳрамон Баҳодиров (39.Маъруф Тошев 46), 28.Сирожиддин Раҳматуллаев, 32.Сирожиддин Аллаев ( 4.Юнус Очилдиев 46), 36.Ихтиёр Тошпўлатов (31.Уйғун Бобоназаров 72), 40.Жамшид Хасанов (29.Баҳодир Муртозаев 55), 43.Элдор Шомуродов (47.Марадона Сафаров 55), 45.Отабек Шукуров, 48.Шоҳруҳ Достонов

"Динамо": 1.Рустам Тоштурдиев (32. Умиджон Низомов 75), 3.Миркомил Лақаев, 4.Бунёд Исроилов, 6.Искандар Холмурзаев (23.Лазизбек Язданқулов 46), 9.Акбар Сиддиқов (15.Георгий Адамян 73), 10.Муҳаммад Ражабов (18.Жонибек Кўчимов 60), 11.Абдулла Набиев (12.Маъфур Қодиров 46) , 13.Фирдавс Абдусалимов, 17.Жасур Азимов (5.Ҳакимжон Аламхонов 70), 19.Ислом Шарипов (2.Комил Шарофутдинов 45), 20.Ислом Ҳамидов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика