«Машъал» машғулотларга киришди
06 окт 2016 08:35
Янгиликлар
«Машъал» машғулотларга киришди
Олий лиганинг 24-турида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг қисқа муддатли таътилга чиққан «Машъал» футболчилари бугундан яна машғулотларни бошлашди.
Бугунги машғулот «Машъал»нинг Янгиердаги базасида ўтказилди ва айни пайтда жамоа билан бирга бўлиб турган барча футболчилар иштирок этишди. Хабарингиз бор, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иккита ўйин ўтказиши туфайли олий лигада танаффус юзага келган. "Машъал"га ҳам, қисқа муддатли таътил берилган эди.
Танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "Машъал" 9 октябрь куни "Сўғдиёна”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйин қайси стадионда бўлиб ўтиши ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар