UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  0 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  0 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  0 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  0 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  2 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  17 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  2 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  3 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  2 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1

Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Машъал" – "Бухоро" учрашуви 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида "Машъал"нинг қўли баланд келди (3:1).


Ўйиндан сўнг муборакликлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Ҳиссиётларга бой ўйин кўрдик деб ўйлайман. Суперлигада қолиш учун охиригача кураш олиб бордик. Вазифа бажарилгани билан барча муборакликларни табриклайман. Энди бемалол таътилга чиқсак бўлади. Насиб қилса, келаси йил янада кучли бўлиб қайтамиз.

- "Машъал"нинг янги режалари ҳақида...

- Ҳозир таътилга чиқамиз. Тақдирим нима бўлишини билмайман, клуб раҳбарияти ҳал қилади. Агар қоладиган бўлсам, яна жон-жаҳд билан ишлашга тайёрман. Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз. Бу йил оғир мавсумни ўтказдик. Балки бюджетимиз бошқа жамоаларга нисбатан анча камдир, лекин ҳеч ким пулни ўйламади. Ҳамма ўз номи учун, клуб учун ҳаракат қилди. Футболчиларимиз характер кўрсата олишди.

- Йил бошидаги режалар қандай эди?

- Мен мавсумни U-21 жамоасида бошлаганман. Кейинроқ асосий таркибга ўтказишди. Барибир мақсад юқори бўлганидан хабарим бор. Ҳеч ким плей-оффда ўйнаймиз демайди. Энди бу футбол, пешонамизга шу ёзилган экан. Энг муҳими, "Машъал"ни Суперлигада сақлаб қолдик. Ҳаммаси ниятга ва мақсадга боғлиқ. Келаси йил ҳам яхши ният билан ишга киришамиз деб ўйлайман.

- "Машъал" бу йил Суперлигада энг кўп гол ўтказган жамоа бўлди. Агар жамоада қолсангиз, нималарни ўзгартирасиз?

- Ҳар бир мураббий мавжуд таркибдан келиб чиққан ҳолда яхши ўйин кўрсатсам дейди. Энди ўзгартираман десангиз иш кўп ва ҳар бирига тўхталиш учун кўп вақт керак бўлади. Қўл остимдаги жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишини хоҳлайман. 

- Жамоани ёшартириш бўйича қандай иш олиб борилади?

- Ҳар бир футболчини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчи йиғмоқчимиз. Албатта, ёшларга алоҳида эътибор бўлади. Фақат ҳозирдан мен таркибимиз шунақа кўринишда бўлади деб айта олмайман. Чунки мавсум энди тугади ва ўзим билан ҳам нима бўлишини билмайман. Жамоани қабул қилиб олаётганимда раҳбарият Суперлигада олиб қолиш вазифасини қўйганди. Вазифани бажардик ва буёғи нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 дек 23:02:20
rustam
СКОЛЬКО ЗАПЛАТИЛИ ПИДАРАСУ СУДЬЕ? БУХАРА ВЫЙГРАЛА 1-0.
   
05 дек 19:57:48
Guj Gik
Sho‘rtan Qayrab Yotgandur Bizga kelar ekan deb????????????
   
05 дек 19:41:30
Барса1970
Дарров ақилли бўлди қолди
   
05 дек 19:33:03
Азимжон 2524
Neftchi muxlisi sifatida aytaman man liga qoladi deb oʻylamagandim barakalla omad 2-3 ta sifatli oʻyinchilar olishi kerak baribir
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика