"Манчестер Юнайтед"га Паредес керак
15 дек 2019 14:43
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"га Паредес керак
ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
"Daily Mirror" хабарига кўра, аргентиналик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Шунингдек, Англия клуби "Интер"дан Лаутаро Мартинесни ҳам олиб келмоқчи. Қайд этилишича, манкунианликлар ушбу футболчилар учуг 144 миллион евро ажратмоқчи.
Олдинроқ Оле-Гуннар Сульшер қишки трансферлар ойнасида жамоани кучайтиришни истаётганини айтганди. Паредес ушбу мавсум ПСЖ таркибида 12 ўйинда қатнашди. Мартинес эса "Интер" таркибида 21 ўйинда 13 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар