“Манчестер Юнайтед”га италиялик ярим ҳимоячи керак
17 сен 2019 08:10
Янгиликлар
“Манчестер Юнайтед”га италиялик ярим ҳимоячи керак
Клуб скаутлари айни дамда “Брешиа” футболчисини жиддий кузатиб бормоқда.
Сандро Тонали “қизил иблислар” назарига тушди. Таъкидланишича, клуб скаутлари футболчининг ҳаракатларини кузатиш учун “Брешиа” иштирокидаги иккита ўйинни гувоҳи бўлган. Жумладан, жамоанинг “Милан” ҳамда “Болонья”га қарши ўйинларини стадиондан кузатишган. Тонали айни дамда 19 ёшда. Италияда уни янги Пирло деб таърифлашмоқда.
Фикрлар