UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  16 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор Янгиликлар

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор

Бу ҳақда собиқ футбол журналисти Шаҳбоз Беғамов хабар берди.

"Корея чемпионатида ўйнаётган дўстим Икром Алибоевга Португалия Примейра Лигаси вакили — "Эштрела" жамоасидан расмий таклиф келди.

"Эштрела" Алибоевга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Трансфер амалга ошиши ёки ошмаслиги ҳақида ҳал қилувчи қарор эса Алибоевнинг ҳозирги жамоаси "Канвон"га боғлиқ.

Чунки кореяликликлар мураббийи Икромни жамоада олиб қолмоқчи. Икром Алибоевнинг "Канвон" билан тузган шартномасини узайтириш ҳуқуқи клуб ваколатига тегишли. Воқеалар ривожини энди кейинги босқичдаги музокаралар орқали кўрамиз", – дейилади хабарда.

Икром Алибоевнинг "Канвон" жамоаси чемпионат охирги турида "Сувон Блюуингс" билан рўбаро келиб, дурангга эришди (0:0). Шу тариқа "Канвон" 34 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлади (12 жамоа ичида) ва энди плей-офф баҳсида К-Лига 2 вакили "Кимпхо Ситизен"га қарши 2 та ўйин ўтказади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика