UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  1 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  7 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  5 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  27 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди Янгиликлар

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

Теглар :  ҲакамларОФК
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 11 июль куни Additional Assistant Referees (AAR) – дарвоза ортидаги қўшимча ҳакамлар учун ОФК семинари старт олди.
Мазкур семинарда жами 40 нафар осиёлик реферилар қатнашди. Ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этди. Ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Абдуллаев барча семинар иштирокчиларига инструкторлик қилди.

Маълумот учун, дарвоза ортидаги ҳакамлар жарима майдончасида баҳсли ҳолатлар ҳамда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани бўйича бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган қўшимча ҳакамлар саналади.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар тизими ОФК Ҳакамлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида маъқулланган эди. Амалда эса мазкур тизим биринчи марта 21 август куни бўлиб ўтадиган “Ал-Айн” (БАА) ва “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) клублари ўртасидаги ОЧЛ–2017 турнири чорак финал илк ўйинида синовдан ўтказилади.

Аввалроқ Ильгиз Танташев ОЧЛ–2017 чорак финал илк ўйинидан ўрин олган ҳамда 22 август куни ўтказиладиган “Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) ўйинида дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарвоза ортидаги ҳакамлар биринчи марта шу йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон Биринчилиги 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” –  “Зомин” (1:3) ўйинида синовдан ўтказилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика