UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  19 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Бухоро" ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Рақибни табриклайман. Бугун битта жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳақли ғалаба. Бугун интенсив бўла олмадик. Бугун йигитларим ёмон ўйнашди дея олмайман. Бундай натижадан сўнг учрашувга тўлиқ тайёрланмадик дея оламан. Кўриниб қолдики, ўйинга тайёр ҳолда чиқиб келмадик. 

- Бугун "Бухоро" қандай мақсад қўйганди?

- Мақсад футбол ўйнаш эди. Қўрқмасдан футбол ўйнашни истагандик. "Насаф" футболчиларининг барчаси кучли. Ҳимояда эҳтиёт бўлиши керак эди, рақиб жуда хавфли. Агрессив ҳаракат қилмоқчи эдик, ўхшамади. Илк гол сабабли биринчи бўлимда тўртта ўтказдик. Психологик томондан ёмон таъсир қилди бу гол. Жамоани ўйинга тайёрлаш учун керакли сўзларни айта олмадим десам бўлади. Бу мураббийлар штабининг камчилиги. "Насаф" ўзи ҳам футбол ўйнайди, рақибга ҳам бу имконни беради.

- "Бунёдкор" билан ўйиндаги "Бухоро" билан бугунгисини катта фарқи бор...

- Исталган жамоа рақиб қандай имкон берса шундай ўйнайди. "Насаф" бугун бизга имконият қолдирмади. Биринчи голни ўтказмаганимизда балки бундай бўлмасди. "Бунёдкор" ўйнашга берганди, "Насаф" бермади. 

- "Бухоро"нинг ўз майдонига қайтиши жамоа учун нималарни ўзгартиради?

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Биз буни анчадан бери кутардик. Жамоа барча ўйинни сафарда ўтказса, бу жуда қийин. Тайёргарликни уйда қилиб, кейин яна йўлга отлансангиз, бу қийинчилик туғдиради. Футбол мухлислар учун ўйналади. Бухорода жуда кўп мухлислар бизни қўллашади.

- Раҳбарият сизга қандай вазифаларни қўйган?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Кубок финалига чиқиш.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика