Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар

Aslanov Jasurbek
10 сен 2025
Бугун Суперлиганинг 21-тури старт олади.

Ушбу турдаги баҳслар орасида "Машъал" ҳамда "Шўртан" ўртасидаги воҳа дербиси ҳам мавжуд. "Машъал" матбуот хизмати эртанги дерби олдидан жамоада катта йўқотишлар борлигини маълум қилди.

"Дарвозабон Достон Тўхтабоев, ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов, шунингдек ярим ҳимоячилар Жавоҳир Абдуалимов ва Дилшод Раҳматуллаев дербида жамоага ёрдам бера олмайди" - дейилади "Машъал" баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Шўртан" учрашуви 11 сентябрь куни 18:30да старт олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fkmashal.uz