"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
10 сен 2025, 17:07
Манчестер дербисидан аввал "Манчестер Сити" сафида йўқотиш бор.

Омар Мармуш Миср ва Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш ўйинида (0:0) тиззасидан жароҳат олди ва 9-дақиқада алмаштирилди.

«Шаҳарликлар» Мисрда ўтказилган дастлабки текширувлар футболчи 14 сентябрда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда иштирок эта олмаслигини кўрсатганини хабар қилди.

Ҳужумчи Англияда қўшимча текширувлардан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mancity.com