UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган Янгиликлар

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган

"Бавария" 2022 йилда Ламин Ямални ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Bild газетасининг футбол бўлими бошлиғи Кристиан Фалк ўзининг "Transfer-Insider" номли янги китобида маълум қилган.

2022 йил февраль ойида "Бавария" раҳбарлари - спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ва техник директор Марко Неппе Ямалнинг ўша пайтдаги агенти Иван де ла Пеня билан учрашиш учун Мадридга ташриф буюришган. Томонлар де ла Пеня ваколатидаги Гавининг Мюнхен клубига ўтиши имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлишган.

Кутилмаганда, суҳбат давомида "Бавария" вакиллари эътиборни "Барса"нинг асосий жамоаси билан машқ қилаётган 14 ёшли Ламин Ямалга қаратишган. Фалкнинг айтишича, мюнхенликлар Ламиннинг ўйин лавҳаларидан шунчалик таъсирланишибганки, клуб раҳбарияти футболчининг оиласи билан танишиш ва келажакдаги трансфер учун замин яратишни истаган.

Бир неча ойдан сўнг де ла Пеня Салиҳамиджичга Ямалнинг манфаатларини энди Жорже Мендеш ҳимоя қилишини маълум қилган. Португалиялик агент "Бавария" директорига футболчининг трансфери тахминан 5 миллион еврога амалга ошиши мумкинлигини айтган. "Бавария"да профессионал футболда ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчига бундай катта маблағ сарфлашни хавфли деб баҳолашган ва масалани 2023 йил ёзига қолдиришган.

Бироқ, 2023 йил апрель ойида Ямал 15 ёшида "Барса" сафида дебют қилди ва октябрь ойида "Барса" билан уч йиллик шартнома имзолади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
11 сен 07:32:56
Akramjon Xalilov
Бизда янги артистчаларни кашф қилишга бир нечта лойиҳалар мавжуд, шуни ўрнига маҳаллалар ичидан кўчаларда тупроқ кечиб футбол ўйнаб юрган болаларни топиб тарбияланса нечта Ямалга ўхшаган болалар чиқаркин.
+1   
11 сен 08:31:55
МУХТОРЖОН МУРОДОВ
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик мактаб ўқувчилари асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
+1   
11 сен 08:31:02
МУХТОРЖОН МУРОДОВ
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик футболчилар асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
+1   
11 сен 06:34:07
BXZ BXZ
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти
борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
+1   
11 сен 02:04:18
Goldberg
Зур уйинчи гап йук
+1   
11 сен 00:43:53
L. YaMaL
Endi esa sotilmaydi. Polopon Barsa kelajagi
   
11 сен 16:57:46
BXZ BXZ
МУХТОРЖОН МУРОДОВ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик мактаб ўқувчилари асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
Фикримиз бир хил экан ёш футболчи бу 16-17 ёшли футболчилар лекин 23-25 ёшлилар ёш футболчи хисобланмайди .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика