UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  3 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   13 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  4 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  6 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  12 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  5 11:11Карикатура: Каземиро "Олд Траффорд"да "Ливерпул"га эшикларни очиб берди  6 10:33Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди  0 09:51Эрик тен Хаг: "Мен сиздек инсонларга ачинаман"  15 09:20Арне Слот 88 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди  4 08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  5 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  2

Макларен талаба Янгиликлар

Макларен талаба

Англиялик таниқли мутахассис Стив Макларен ўз ҳаётининг янги босқичига қадам қўйди: «Ньюкасль» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ устози ...университетда таҳсил ола бошлади.

Шу боис, The Sun нашри мухбири унинг  келажак режалари ҳақида қоғоз қоралади.

Бир қўлида ручка, бошқасида дафтар тутган Стив Макларен ёши ўтган одатдаги талаба кўринишига эга. Лекин шуниси борки, бу талаба биринчи курснинг оддий тингловчиси эмас, балки вақтида Англия термасини бошқарган машҳур шахс. Қарангки, у яна партага ўтириб, қайта таҳсил олишни хоҳлаб қолди. Чунки олинган билим яқин келажакда қўл келиши, аниқроғи, севимли иши - мураббийликка қайтишида ёрдам беришига ишонади. Стивнинг «Ньюкасл»дан кетганига 6 ой бўлди. Таъкидлаш жоиз, у 2007 йилнинг ноябрида терма жамоа бошқарувини топширганидан буён бирор марта шунча вақт ишсиз юрмаганди. Мана, Макларен энди бўш вақтларида Манчестердаги машҳур Метрополитен университети спорт менежменти олий мактабида сабоқ оляпти. «Биласизми, ўқиш жараёнида клубнинг молиявий фаолиятини чуқур тушуна бошладим. Бу ерда жамоага нафақат майдондаги ишлар, балки унинг атрофидаги воқеликлар томонидан қарашни ўргатишар экан. Ўзи ҳамиша ўқиб, ўрганиш, янгиликлардан бохабар юришни ёқтирганман. Масалан, ёзги таътил вақти Лондон бизнес мактабининг 6 кунлик раҳбарлик курсига қатнадим. Эҳтимолки, бунинг кераги йўқдир, аммо менинг фикрим бошқача. Яъни қайсидир клуб раҳбарлари мени кўришганида, «Оҳ, шу ёшида ҳам ўқишни уддалабдими, демак, ўз ишига сидқидилдан ёндашади», деб ўйлашларини истайман. Умид қиламанки, яқин келажакда техник ёки спорт директори лавозимида иш бошлайман. Умуман, таҳсил олишдан мақсадим битта - қаерга бормайин, тўғри маслаҳатларим билан кимларгадир ёрдам берсам, бас»,- дейди «қария» талаба.

Макларен ўқиш баробарида ОАВ билан ҳамкорлик қиляпти, футбол ўйинларига боряпти ва турли семинарларда иштирок этяпти. Бироқ ҳеч кимда шубҳа йўқ - унинг ҳақиқий жойи мураббийлар ўриндиғида. Стивнинг ўзи ҳам шу фикрда: «Ҳали қариб қолганим йўқ ва албатта, ишимни давом эттиришга тайёрман. Қолаверса, ўз салоҳиятимни хориж клубларида синаб кўриш ниятим бор (эслатма, Макларен 2010 йили «Твенте» билан Голландия чемпионатида ғолиб чиққан). Тўғри, менга Хитой, Саудия Арабистони ва Мисрдан таклиф тушди. Бироқ уларга катта эътибор қаратмадим. Чунки Англия ёхуд Европада ишлашни хоҳлайман».

«Ньюкасл»даги 9 ойлик фаолияти Макларенга нисбатан ишончни сезиларли даражада пасайтирди. Зеро, клуб 28та ўйиннинг атиги 6тасида ғалаба қозонди. Охир-оқибат, «Ньюкасл» чемпионшипга тушиб кетди ва Стивга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бироқ мутахассис ҳали таслим бўлганича йўқ: «Нималарга қодирману, нималарга йўқ - барчага яхши маълум. «Ньюкасл»ни бошқаришга кўнганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Чунки у ўз анъаналарига эга жамоа. Афсуски, мен учун ҳаммаси даҳшатли якунланди. Ўйлайманки, «Ньюкасль» раҳбарлари Бенитесни чорлаб, тўғри қилишди. Рафа клубга келдию, барчасини ўз назоратига олди - у клубда ҳам мураббий, ҳам менежер, ҳам техник директор, ҳам бош скаут».

Маклареннинг айтишича, унинг учун «Ньюкасл»дан кўра, Англия термасини бошқариш қийинроқ бўлган экан: «Маҳв этилмаган чўққилар бизни янада кучайишга ундайди, бироқ терма жамоадаги иш давомида адо бўлишимга сал қолганди».

Қизиғи, Макларен ёзда ...


мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика