UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  27 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО Янгиликлар

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО

Биласиз, 2016 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда ўтди.

Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Ички чемпионатда эса узоқ кутилган чемпионликка эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогида ҳам муваффақият қозонилиб, “Олтин дубль” расмийлаштирилди.

Кеча мана шундай совринларга бой тарзда ўтган мавсум якунларига бағишлаб байрам дастурхони ёзилди ва чемпионга олтин медаллар топширилди. Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кичик тантаналар залида ўтказилган байрам тадбирида “Локомотив” жамоаси футболчилари ва клуб ҳодимлари, уларнинг яқинлари, жамоа ҳомийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Якунда “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Дехканов Даврон Тулкунович ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Раҳматуллаев Сардор Ҳамидуллаевич мамлакатимизнинг янги чемпионига олтин медалларни топширишди.

Клуб бош ҳомийси саналадиган “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан шунингдек, “Локомотив”нинг чемпионликка эришишига катта хисса қўшган барча футболчи ва мураббийларга сўнгги русумдаги Chevrolet Gentra автомобиллари калити ҳам топширилди.




Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика