UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  2 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  6 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  8 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  7 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди Янгиликлар

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан клуб футбол мактаби тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

"Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, "Локомотив" тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон "Локомотив" футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади. 

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади. 

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда "Локо" юлдузлари етишиб чиқади.

Қуйида "Локомотив" футбол мактабига ўтган майдоннинг олдинги ва ҳозирги кўринишидан суратларни тақдим этамиз:

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика