UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  6 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  22 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  7 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9

"Локомотив" чорак финалдаги рақибимиз: “Ал Айн” – “Насаф”нинг гуруҳидан чиққан жамоа Янгиликлар

"Локомотив" чорак финалдаги рақибимиз: “Ал Айн” – “Насаф”нинг гуруҳидан чиққан жамоа

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, “Локомотив” чорак финални БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўтказади.

Дастлабки баҳс “Ал Айн” майдонида 23 август куни бўлиб ўтади. Тошкентда кечадиган жавоб учрашуви эса 13 сентябрга белгиланган. “Ал Айн” БАА миллий чемпионатининг навбатдаги мавсумини 2-ўринда тугатди. Бу жамоа чемпион “Ал Аҳли”дан 9 очко ортда қолди.

Маълумот учун, “Ал Айн” бу йилги чемпионлар лигасида “Насаф” билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва 10 очко тўплаб иккинчи ўрин билан чиқди. “Ал Айн” гуруҳ босқичида ўтказилган 6та ўйиндан учтасида ғалаба қозонди, бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради.
Тўплар нисбати 8-6. Гуруҳ учрашувларида бразилиялик Дуглас учта, колумбиялик Данило Асприлла иккита тўп киритди.

ОЧЛ 1/8 финалини “Зобахан”га қарши ўтказган ушбу жамоа ўз майдонида дуранг (1:1) қайд этган бўлса, сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинларда ҳам “Ал Айн” легионерлари Дуглас билан Данило Асприлла биттадан гол уришди. Умуман олганда, “Ал Айн”нинг ўйини кўп жиҳатдан мана шу икки футболчига боғлиқ. Бу жамоада шунингдек, 10-рақамда кўпчиликка яхши таниш Умар Абдулраҳмон ҳам ўйнайди.

“Ал Айн”нинг ОЧЛ-2016даги натижалари:

1-тур. “Ал Айн” – “Ал Жайиш” 1:2
Гол:
Дуглас

2-тур. “Ал Жайиш” – “Ал Айн” 2:1
Гол:
Саид Ал Хатири

3-тур. “Ал Айн” – “Ал Аҳли” 1:0
Гол:
Умар Абдулраҳмон

4-тур. “Ал Аҳли” – “Ал Айн” 1:2
Голлар:
Дуглас (2та)

5-тур. “Насаф” – “Ал Айн” 1:1
Гол:
Данило Асприлла

6-тур. “Ал Айн” – “Насаф” 2:0
Голлар:
Данило Асприлла, Исмоил Аҳмад.

1/8 финал. Биринчи учрашув
“Ал Айн” – “Зобахан” 1:1
Гол:
Дуглас

1/8 финал. Жавоб учрашуви
“Зобахан” – “Ал Айн” 0:2
Голлар:
Ли Мюнг Жу, Данило Асприлла

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика