"Ливерпуль" Салоҳнинг янги шартнома борасидаги талабини қондира олмайди

Alisher
15 янв 2022, 11:01
"Ливерпуль" ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг янги шартнома борасидаги молиявий талабини бажара олмайди.

Клуб у талаб қилаётган маошни тўлай олмайди. Мисрлик ҳафтасига 600 минг евро олмоқчи.

Бу амалга ошса, у АПЛдаги энг катта маош олувчи ўйинчига айланади.

Салоҳ 2021/22 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 9та ассист қайд этди. 29 ёшли ўйинчининг шартномаси 2023 йилнинг июнь сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›