"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди
15 май 20:22
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди
"Ливерпуль" Жереми Фримпонгнинг товон пулини тўлаб, ўз таркибига қўшиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, Мерсисайд клуби футболчи учун 35 миллион евро тўлашга тайёр. Бу суммани клубдагилар қониқарли сумма деб ҳисоблашмоқда.
Фримпонг қанот ҳимоясида ўйнай олади. Бироқ унинг асосий функцияси фақатгина бу эмас - у ҳужумкор ҳимоячи сифатида ҳам ўзини кўрсатган.
Футболчи ва клуб ўртасида шахсий келишув бор, томонлар бунда муаммо кўрмаган. Фримпонгнинг ўзи ҳам "Ливерпуль"га ўтишга тайёр турибди.
Фримпонг ушбу мавсумда Бундеслиганинг 33 ўйинида 5тадан гол ва ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар