UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22"Ал Ахли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  1 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  5 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  19 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10

"Насаф" кумуш медални "олтин ғалаба" билан нишонлади Янгиликлар

"Насаф" кумуш медални "олтин ғалаба" билан нишонлади

Теглар :  НасафПахтакор
Олий лиганинг 29-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.



Насаф

Бобир Абдихолиқов - 43', Драган Черан - 60', Баҳром Абдураҳимов - 77', Драган Черан - 90'

Олий лига. 29-тур

19/11/2017, 14:00

0
:
4
Тугади

Пахтакор

45'
90'
27'  Акмал Шораҳмедов
43'  Бобир Абдихолиқов
60'  Драган Черан
64'  Бобир Абдихолиқов (Ислом Кенжабоев)
77'  Баҳром Абдураҳимов
79'  Жасур Ҳасанов О (Мақсуд Каримов)
89'  Азиз Ғаниев (Дилшод Раҳматуллаев)
90'  Драган Черан
27'  Марко Симич
30'  Шерзод Каримов
59'  Шерзод Каримов (Жасур Яхшибоев)
59'  Гиди Канюк (Сухроб Нуруллоев)
77'  Марко Симич (Шерзод Аъзамов)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



"Насаф" расман кумуш медал соҳиби!

Учрашув якунланди!


90` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! "НАСАФ" - "ПАХТАКОР" 4:0!

Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

"Насаф" таркибида яна бир ўзгариш. Азиз Ғаниев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.

85` "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. Аммо Қувватов дарвозаси олдида улар ҳеч қандай хавфли ҳужум содир эта олишмаяпти.


Ўйин тугаши олдидан шуни айтиш мумкинки, бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси сўзсиз - Акмал Шораҳмедов.

80` "Пахтакор" сафида тушунарсиз ўзгариш. Марко Симич ўрнига Шерзод Аъзамов. Арвеладзе афтидан ҳисоб йириклашиб кетишидан чўчимоқда. Тўғри қарор дейиш мумкин, чунки бугун "Пахтакор" ҳимояси ва дарвозабони анча бўш ўйнамоқда.

"Насаф" бугун яққол "Пахтакор"дан устунлик қилмоқда. Арвеладзе Бердиевнинг тактик чизгиларига қандай жавоб беришни ўйламоқда. Аммо ҳозирча жавобни изламоқда, топгани йўқ...


77` Александр Лобановдан кулгули гол! Лобанов тўп билан Абдурахимовни алдайман деган бир пайтда Баҳром Абдурахимов тўпни дарвозага йўналтирди. Лобанов ҳайрон, Арвеладзе ҳам ҳайрон бўлса керак... Жуда кулгули гол.

74` Азиз Ғаниевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

72` Черанга нисбатан қоида бузилди. "Насаф" жарима зарбасини амалга оширади. Хавфли нуқта.

71` Яхшибоев ажойиб ўйнамоқда. "Насаф" сафида ҳам захирадан майдонга тушган Кенжабоев ҳам анча фаол.

70` Жасур Яхшбиоев майдонга тушиши билан "Пахтакор" ўйини яхшиланди.

Бугунги ўйинга 18574 нафар ишқибоз ташриф буюрилгани эълон қилинди.

67` "Пахтакор" легионери Тиаго Безерра ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Яккама-якка вазиятга чиқиб борган Безерра Қувватов дарвозасини ишғол эта олмади.

65` Ҳозиргина майдонга тушган Ислом Кенжабоев аввалига Искандеровни, кейинчалик эса Симични осонлик билан алдаб ўтди. Аммо унинг тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

"Насаф" таркибида ҳам ўзгариш руй берди. Бобир Абдихолиқов ўрнига Ислом Кенжабоев майдонга тушди.

"Пахтакор"да ўзгариш: Гиди Канюк ўрнига Жасур Яхшибоев ва Шерзод Каримов ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

61` Ўйин тобора қизиб бормоқда. "Насаф" иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонмоқда. "Пахтакор" эса учта гол уриши керак, акс ҳолда кумуш медалидан мосуво бўлади.


60` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ДРРАГАН ЧЕРАН! Черан тўпни бошқа тарафга, Лобанов эса умуман бошқа тарафга сакради. Натижада гол!

57` Хожиакбар Алижонов жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам пенальти белгилади.

55` "Насаф"нинг тезкор ҳужуми анча хавфли тус олди. Бобир Абдихолиқов учрашувдаги дублини нишонлаши мумкин эди. Аммо у Ҳасанов ошириб берган тўпга етиб келолмади.

52` Майдонда баҳсли ҳолат. Футболчилар ўзаро тортишиб қолишди.

50` Черан тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди.

49` Баҳром Абдурахимовга нисбатан қоида бузилди. "Насаф" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга ошириш имкониятига эга. Тўп олдида Черан ва Ғаниев турибди.

48` "Насаф" ҳимоячиси Умар Эшмуродов "Пахтакор"нинг хавфли тус олаётган ҳужумини бартараф этишга эришди.

46` Иккинчи тайм бошланди!

Танаффус! Биринчи бўлимда "Насаф" ғолиб! Бердиевнинг тактик чизгилари олдида Арвеладзе ҳозирча ожиз.

45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БОБИР АБДИХОЛИҚОВ! Акмал Шораҳмедовнинг фаоллиги билан бошланган ҳужумда "Насаф" "шерлар" ҳимоясини ёриб ўтди. Баҳром Абдурахимовдан ажойиб тўп узатма ва Бобир Абдихолиқов Лобанов қўриқлаётган дарвозани ўзининг аниқ ва кучли зарбаси билан нишонга олди - 1:0.

42` Игорь Сергеевнинг тўп узатишидан сўнг Тиаго Безерра узоқдан Қувватов қўриқлаётган дарвозага зарба йўллади. "Насаф" посбони ўз ўрнида.

38` "Пахтакор" футболчиси Тиаго Безерра ҳужум пайтида тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Санжар Қувватов билан тўқнашиб кетди. "Насаф" голкиперига тиббий ёрдам кўрсатилди.

35` "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Бурчак тўпидан кейин Драган Черан ўз жамоаси дарвозаси олдида вужудга келган хавфни бартараф этди.

32` Сўнгги беш дақиқада устунлик "Насаф" тарафига кўчди. Сайфиев ўз қанотидан ташкил этилган ҳужумни бесамар якунлади. Унинг тепган тўпини Лобанов ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

30` Фарруҳ Сайиевга нисбатан қўпол ҳаракати учун Шерзод Каримов сариқ карточка билан сийланди

29`Майдонда кескин кураш авж олмоқда... Ўйиннинг ички динамикаси анча юқори

27` Майдонда футболчилар ўзаро тортишиб кетишди. Марко Симич ва Акмал Шораҳмедов эса ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

24` Драган Черан Жасур Ҳасановни биргина паси билан ажойиб вазиятга чиқариб юборганди. Ён ҳакам бу вазиятда байроқчасини кўтариб оффсайд қайд этди

19` Ўйин темпи бироз пасайгандек. Жамоалар рақибни қарши ҳужумда ушлаш режаси билан ўйнашаётгандек...

16` "Насаф" жарима зарбасини амалга оширди. Шораҳмедовнинг кўтарган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

14` Ҳар иккала жамоа ташаббусни қўлга олиш учун курашмоқда...

11` Ўйин тобора жуда кескин ва шиддат олиб бормоқда...

9` Уҳҳҳҳҳ! "Насаф"дан ажойиб жавоб! Аммо бу ҳам голсиз. Бобир Абдихолиқов Драган Черанга қулай вазиятда тўпни оширди. Драган тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Пахтакор"ни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолмоқда...

8` Даҳшатли ўйин!!!!!!!! "Пахтакор"да ҳисобни очиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. 3га 1 вазиятга чиқиб борган меҳмонлар қулай имкониятни кўкка совуришди. Канюк бирга-бир вазиятда Қувватовни доғда қолдира олмади. Санжар Қувватов жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

7` Майдонда жуда кескин кураш кечмоқда.

5` "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Бурчак зарбасини ишлаб олган меҳмонларнинг ушбу стандарт бўлган уринишлари зое кетди.

4` "Насаф" жарима зарбасини амалга оширди. Жасур Ҳасановнинг тўп оширишидан кейин "Пахтакор" футболчилари хавфни бартараф этишди.

2` "Насаф" дастлабки дақиқаларданоқ ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоаларни кутиб олаётган "Марказий" стадион ларзага келмоқда...

- Диққат қиламиз! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...

- "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаш учун Тошкентдан 1000дан ошиқ ишқибозлар ташриф буюришган ва ўзлари учун ажратилган секторлар аллақачон жой олишган.

- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини тугатишди ва кийиниш хонасига йўл олишди. Яна бир оздан сўнг ўйинга старт берилади.

- Майдон ҳолати ажойиб. Ҳаво ҳам айни футбол ўйнайдиган. Ҳар иккала жамоа таркибида йўқотишлар йўқ. Бугунги учрашувда чиройли ва ёрқин ўйин кўрсатиш учун жамоаларда барча нарса тайёр. Ҳеч қандай бахона йўқ.

- Жамоалар бугун бир хил тактик схемада, яъни 4-2-3-1 кўринишида майдонда ҳаракат қилишади.

- Стадион мухлислар билан деярли 75% тўлиб бўлди.

- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни ўтказишмоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда "катта ўйин"! Ўртага кумуш медали ва ОЧЛга йўлланма масаласи қўйилган! Ушбу чипта ва кумуш медал тақдири катта эҳтимол билан бугунги баҳсда ҳал этилади. Ушбу "йил ўйини" дея таърифланаётган учрашувдан онлайн трансляция уюштирамиз. Демак ажойиб тўқнашувни биз билан биргаликда кузатинг!

- Ўйин соат 14:00да бошланади.


“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 4:0
Ҳакамлар: 
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ш. Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Бобир Абдихолиқов (43), Драган Черан (60-пенальтидан, 90), Баҳром Абдурахимов (77)

ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров

"Насаф": Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов (с), Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Фаррух Сайфиев, Бобур Абдухолиқов, Драган Черан, Жасур Ҳасанов, Умар Эшмуродов
Захира: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Дилшод Раҳматуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Сайдулло Раҳматов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич, Камолиддин Тожиев (с), Хожиакбар Алижонов, Ростин Гриффитс, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Шерзод Каримов, Гиди Канюк, Игорь Сергеев
Захира: Элдорбек Суюнов, Азим Аҳмедов, Суҳроб Нуруллаев, Жасур Яхшибоев, Даврон Ҳошимов, Шерзод Аъзамов, Забиҳилло Ўринбоев

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика