UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  0 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  2 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  1 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  7 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман" Янгиликлар

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман"

Бир неча кун олдин сайтимизда "Насаф"нинг бразилиялик ҳужумчиси Лима Крузнинг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазиятга янада аниқлик киритиш мақсадида Лиманинг ўзи билан боғландик. 

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

- ОАВларда чиққан хабарларга муносабатингизни билдирсангиз?

- Билмадим. Бу менга боғлиқ эмас. Чунки "Насаф" билан шартномам бор. Шундай экан қўлимдан келганча ҳамма ишни қиламан, жамоага ёрдам бераман. 

- Бу йилги мавсум "Насаф" учун муваффақиятсиз бошланди. Жамоа сўнгги ўйинлардан сўнг яна рақобатга киришдими?

- Мавсум одатдагидек бошланмади, дея оламан. Бундай ҳолат ҳар бир жамоада бўлди. Нафақат биз балки қолганлар ҳам совринли ўринларга курашади. Мақсадимиз йўлида ишлашда давом этамиз. 

- Ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га урган голингиз энг муҳимими? Бу йил нима етишмаяпти?

- Гол айни керакли вақтда урилганди. Мухлислар, барча хурсанд бўлган. Ўшанда кубокка муносиб эдик.  Статистикага келсак, бу йил қизил карточка ноҳақ берилди. Бу вазиятни ҳамма кўрган. Рақамлар жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсаётганини кўрсатмоқда. Биз ҳали яна кучаямиз.

- Бу йил Суперлигада энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин қийин бўляпти. Жамоаларга бизга қарши икки ҳисса куч билан ўйнамоқда. Осон бўлаётгани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика