Лемар "Атлетико"нинг Ла Лигадаги вазифалари ҳақида: "Мақсад — танаффусгача максимал даражада очко йиғиш"
08 авг 2022 16:23
Янгиликлар
Лемар "Атлетико"нинг Ла Лигадаги вазифалари ҳақида: "Мақсад — танаффусгача максимал даражада очко йиғиш"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар "Ювентус" (4:0)га қарши ўртоқлик ўйинидаги ғалабадан сўнг Мадрид клубининг Испания чемпионати янги мавсуми учун мақсадларини айтди.
"Шу руҳда давом этишимиз керак. Очколарни ўйиндан ўйинга йиғиб бориш керак. "Атлетико"нинг мақсади — танаффусгача максимал даражада очко йиғиш. Бу биз қилишимиз керак бўлган нарса", — дейди Лемар.
Олдинроқ, 26 ёшли французнинг 50% маош тушиши билан Мадрид клуби билан битимни 2027 йилга қадар узайтириши маълум бўлган эди.
"Атлетико" Испания чемпионатидаги илк турни 15 август куни меҳмонда "Хетафе"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар