UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  0 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  3 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди Янгиликлар

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди

Испания Ла Лигаси олтинчи туридан ўрин олган "Атлетико" – "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 3:1

Голлар: 1:0 – 4 Мората, 2:0 – 18 Гризманн, 2:1 – 35 Кроос, 3:1 – 46 Мората.

Атлетико – Облак, Молина (Аспиликуэта, 65), Савич, Хименес (Корреа, 86), Эрмосо, Коке (Витцель, 46), Сауль, Льоренте, Лино (Галан, 87), Гризманн, Мората (Депай, 82).

Реал Мадрид – Аррисабалага, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Менди, 57), Вальверде, Кроос (Браим Диас, 70), Модрич (Хоселу, 46), Камавинга (Тчуамени, 57), Васкес (Начо, 57), Беллингем, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Модрич (45), Хименес (45), Менди (67), Беллингем (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. Депай томонидан йўлланган зарба бироз ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Атлетико" таркибида яна икки ўзгариш содир бўлди.

82. Депай Мората ўрнига учрашувни якунлаб қўядиган бўлди.

78. Диаснинг зарбасидан сўнг Облак сейв амалга оширди.

75. Мендининг узатма аралаш зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

70. Рюдигер олисдан ўз омадини синаб кўрди, унинг уриниши ҳам Тчуамениникига ўхшаб кетди.

67. Менди рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

64. Тчуаменинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Родригодан хавфли зарба, аммо Савич тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

57. "Реал" биратўла учта ўзгаришга қўл урди.

54. "Атлетико"дан яна бош билан зарба! Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

50. Алабанинг бурчакдан узатмаси юқорига керагича кўтарилмади, шу боис мезбонлар осонлик билан тўпни қайтарди.

46. ГОЛ! Мората "Атлетико"нинг биринчи голини кўролмай қолганлар учун такрорий ижро намойиш этди ва бош билан рақиб дарвозасига тўп киритди!


46. Иккинчи бўлим бошланди. Биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмаган, устига-устак ҳакам томонидан огоҳлантирилган Модрич захирага олинди. Унинг ўрнига ҳужумчи Хоселу туширилди. Ўз навбатида, "Атлетико"да ҳам алмаштириш: Витсель Кокега дам берди. 

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Родригога нисбатан қўполлик ишлатган Хименес огоҳлантирилди.

44. "Реал" ҳисобни тенглаштирди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Ҳакамнинг қарорига қўшилмаган Модричга сариқ карточка кўрсатилди.

40. Кроосдан яна бир зарба, бу сафар Облак ҳушёрликни йўқотмади.

35. ГОЛ! Кроосдан супергол! Германиялик ярим ҳимоячи рақиб жарима майдонидан қайтган тўпни ўзига қулай тарзда тўғрилаб олди ва Облак дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!


33. Родриго "Атлетико" жарима майдонида рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтаётган чоғда йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

31. Кепа рақибнинг тезкор ҳужуми натижасида йўлланган зарбани қайтарди.

30. Камавинганинг зарбаси рекошет орқали рақиб дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди. Бурчак тўпидан кейин эса Вальверди ҳам зарба йўллади, аммо Облак тўпни эгаллаб олди.

28. "Атлетико" учинчи голни уришга яқин келди, аммо сўнгги лаҳзада Васкес хавфни бартараф этди.

26. Меҳмонлар Беллингемни олдинга бошлашди, бироқ у томон узатма аниқ етиб бормади.

22. Модрич бурчак зарбасидан сўнг узатма амалга оширди, бироқ рақиб ҳимоячилари қайтарди. Қайтган тўпга хорватиялик ярим ҳимоячи зарба йўллади, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. ГОЛ! Бу сафар Гризманн бош билан "Реал" дарвозасини ишғол қилди! Қанотдан узатиган тўпни кутиб турган франциялик футболчи очиқ қолдирилди ва у ҳисобдаги фарқни оширди.


15. Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.

14. Эрмосо ўз жарима майдонига яқин нуқтада Камавингани тўхтатиб қолди. "Реал"да қулай стандарт юзага келди.

10. Бурчак тўпидан сўнг Хименеснинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Мадридликлар ҳимояси негадир суст, айниқса, иккинчи қаватда. 

9. "Атлетико"нинг яна бир тезкор қарши ҳужуми бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди.

8. Фран Гарсия чап қанотдан узатма амалга оширишда ўта ноаниқлиқликка йўл қўйди, натижада меҳмонларнинг ҳужуми эрта якунланди.

4. ГОЛ! Мората қанотдан узатилган тўпни бош билан "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди!


2. Фран Гарсия "Атлетико"нинг илк ҳужумини бартараф этди. Бурчакдан узатилган тўп ҳам "қаймоқранглилар" томонидан қайтарилди.

1. Учрашув бошланди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Якшанба оқшомини безаб берадиган Мадрид дербиси гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика